avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Мактабгача таълим муассасалари фаоллик марказларида болаларни жисмоний ривожлантириш

JizDPI
Илм-фан

Мактабгача ёшдаги  болаларни ҳар тарафлама баркамол ривожлантириш узлуксиз таълимнинг долзарб мақсади ҳисобланади. Мактабгача таълим муассасаларида таълим муҳитини яратиш ва бола шахсига қаратилган таълим жараёнини ташкил қилиш борасида унумли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда муассасада фаоллик марказлари, яъни болаларни ривожлантирувчи  марказларда ҳар томонлама тарбиялаш аҳамиятли бўлиб қолмоқда.


 


Жисмоний ривожлантириш фаоллик марказларидан очиқ ҳавода  ўтказиш фойдалидир.


 Болаларнинг очиқ ҳавода юришлари ўйин майдончасида бўлиш билан чекланмайди, улар боғлар, яқин атрофдаги райҳонлар, сув ҳавзалари ва экин экилаётган ер участкаларида ҳам бўлишлари лозим. Буларнинг барчаси болалар кўп нарсани ўрганиши ва улғайиши учун ажойиб жойлардир.



Энг яхши ахборот – кутубхона мутахассиси

JizDPI
Илм-фан

Абдулла Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институтида 2014 йил 14 апрель  куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2014 йил 3 апрелдаги 87-03-333 рақамли хатига асосан “Энг яхши ахборот – кутубхона мутахассиси” Республика Миллий танловининг  2-босқичи ўтказилди. Касбий  маҳорат бўйича ўтказилган мазкур кўрик – танловда вилоят ҳудудида жойлашган Олий  таълим муассасалари,  яъни Жиззах давлат педагогика институти ва Жиззах политехника институти  ахборот – ресурс маркази ходимлари ўзаро беллашдилар.


          “Энг яхши ахборот – кутубхона мутахассиси” Республика  Миллий танловининг Низомига асосан, кўрсатилган мезонларга биноан бўлиб ўтган ушбу кўрик – танловда Жиззах политехника институти ахборот – ресурс маркази жамоаси вакили Ўролов Шуҳрат ва  Жиззах  Давлат  Педагогигака  институти ахборот-ресурс маркази жамоаси вакили Умарова Наврўза иштирок этди. Иштирокчилар уч тур, 6 шарт бўйича баҳслашиб,қуйидагича натижаларга эришдилар: Жиззах давлат педагогика институти ахборот-ресурс маркази жамоаси вакили Умарова Наврўза жами 64 балл, Жиззах политехника институти жамоаси вакили Ўролов Шуҳрат   жами 66 балл тўплади ва 2 балл фарқ билан ғолибликни қўлга киритди.

Соғлом бола – соғлом келажак

JizDPI
Илм-фан

2014 йил 17 апрель куни Жиззах давлат педагогика институти ахборот-ресурс марказида Табиатшунослик ва география факультети билан ҳамкорликда “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида “Соғлом бола – соғлом келажак” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида факультетнинг профессор – ўқитувчилари, 3 – курс талабалари ҳамда ахборот – ресурс марказининг бир гуруҳ ходимлари иштирок этди.



Yoshlar millatimiz kelajagi

JizDPI
Илм-фан

Istiqlolning dastlabki yillardan boshlab mamlakatimizda yosh avlod haqida g’amxo’rlik qilish asosiy va ustuvor masalalardan biri sifatida kun tartibiga qo’yildi. Davlatimiz raxbari bevosita tashabbusi bilan mmlakatimizda yoshlar haqida har tomonlama g’amxo’rlik qilish davlat siyosatining ustuvor yo’nalishiga aylandi. Buning uchun avvalo mustahkam huquqiy- me’yoriy baza yaratildi. Dastlab O’zbekiston Respublikasi Oliy kengashining 1991- yil 20 noyabrda bo’lib o’tgan sessiyasida “O’zbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatining asoslari to’g’risida ” gi qonun qabul qilndi.


Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон ва Россияни кўп йиллик тарихий ришталар боғлаб турадики, мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганидан сўнг улар янгича мазмун-моҳият касб этди ҳамда равнақ топди. Маълумки, 1992 йил 20 март куни икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди. Ўтган йиллар мобайнида стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Россия дўстона ҳамкорлигининг шаклланиши ҳамда ривожланиши катта йўлни босиб ўтди.


Бир-бирининг барқарор тараққиёти ва гуллаб яшнашидан, шунингдек, минтақадаги ва халқаро майдондаги обрў-эътиборининг юксалиши ҳамда мустаҳкамланишидан ҳар икки мамлакат бирдек ва холисона манфаатдордир.



XIX аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида Туркистонда чорвачиликнинг аҳволи

JizDPI
Илм-фан

Мустақиллик йилларида аждодларимизнинг яшаш ва хўжалик тарзи билан боғлиқ манбаларни ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.


Инсоният тарихий тараққиётига назар ташласак унинг ривожига чорвачиликнинг кўрсатган ижобий таъсири беқиёс эканлигини кўрамиз. Чорвачилик дастлаб кишилик жамиятида озиқ-овқатга бўлган талабини қондиришда, энг муҳим соҳа бўлиб хўжалик тараққиётида муҳим аҳамият касб этган. Ҳайвонлардан хўжалик ишлари ва улов сифатида фойдаланиш эса ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг кескин ўсишига сабаб бўлди.


Ёзма ва археологик манбаларнинг гувоҳлик беришича, чорвачилик анъанавий хўжалик юритишнинг энг қадимий кўринишларидан ва тирикчилик манбаини белгиловчи асосий меҳнат турларидан бири бўлганлиги шубҳасиз.



Бобур ва унинг илмий мероси

JizDPI
Илм-фан

Соҳибқирон Амир Темур сулоласининг Ҳиндистондаги буюк авлод бўлмиш Бобурийлар салтанати тўғрисида гап кетганда, унинг асосчиси, ватандошимиз, моҳир лашкарбоши, доно давлат арбоби, истеъдодли шоир, адиб, олим Заҳириддин Муҳаммад Бобурни кўз олдимизга келтирамиз.


            Заҳириддин Муҳаммад Бобур кўҳна Туркистоннинг ҳар жиҳатдан етук, ғоят истеъдодли фарзанди эди. Мана 500 йилдан ошибдики, бу ном тилдан тушмайди. Гоҳ сиёсий давраларда, гоҳ адабий анжуманларда, гоҳ илмий мубоҳасаларда бу номга мурожаат қилиб келинади. Тўғри, давр тақозоси билан у муайян замонларда, муайян давраларда сусайган пайтлари ёҳуд бошқачароқ талқин қилиниб, бир томонлама баҳоланган вақтлари ҳам бўлди. У ҳам бўлса, кейинги юз йилда ва ўз она диёрида ва муайян шарт-шароитларда. Лекин тарих гувоҳки, ўтган беш аср давомида унинг мутафаккир дунё назар эътиборидан четда қолган пайти бўлган эмас.



Зиёратгоҳлар маънавий мерос сифатида

JizDPI
Илм-фан

Мустақиллик шароитида халқимиз ҳаётидаги ўтган тарихан қисқа, мазмунан асрларга тенг бўлган йиллар турмуш-тарзимизга кўплаб янгиликлар олиб кирмоқда. Буни кундалик сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ва илмий-техникавий соҳалардаги ўзгаришлар, ютуқларда кўришимиз мумкин. Бугун республикамизда жаҳонда ишлаб чиқарилган илмий-техника ютуқларидан баҳраманд бўлмаётган ёки уни ўзининг ҳаётига киришини истамаган киши топилиши мушкул, албатта.



Тошкент даҳалари шаклланиш тарихи

JizDPI
Илм-фан

Тошкентнинг шаҳар сифатида шаклланиши қанчалик ранг-баранг тарихга эга бўлгани каби унинг маъмурий-ҳудудий жиҳатдан даҳаларга бўлиниши ҳам ўзига хос ўтмишга эга. ХVIII аср бошлари Тошкент учун оғир ва нотинч кечган бўлсада, лекин ушбу юз йилликнинг иккинчи ярмига келиб шаҳар ҳаёти яна ривожланиб, бу ерда бошқарувнинг Шарқ учун ўта ғаройиб саналган — даҳалар тизими қарор топган.


Маълумотларга кўра, шаҳар тўрт қишлоқнинг бирлашиши натижасида ташкил топган, кейинчалик улар маъмурий-ҳудудий жиҳатдан алоҳида ажралиб турадиган қисмлар, яъни даҳаларга айланган. Асрлар мобайнидаги тарихий тараққиёт давомида шаҳар аҳолисининг ички жамоат ташкилоти, маъмурий-хўжалик жиҳатдан ўз-ўзини бошқарув шакли ҳисобланган даҳа тизими аҳоли ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган. Аҳоли ўз ичидан даҳанинг хўжалик, жамоа ва маъмурий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳаётда етакчилик қиладиган оқсоқолларни сайлаган, улар шаҳар ҳокимлигида даҳа номидан иш олиб боришган.



Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тарих фанининг роли

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон истиқлолга эришганлиги туфайли жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан, маънавий ҳаётимизда ҳам чуқур ўзгаришлар ислоҳотлар давом этмоқда. Бу жараён мамлакатимиз халқ таълимини ҳам қамраб олди ва таълимни жаҳон андозалари даражасига кўтариш мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсати даражасига кўтарилди.


Чорвадор халқлар маданиятининг умумий хусусиятлари

JizDPI
Илм-фан

Тарихни янгича ёндашув асосида тадқиқ қилишда скифлар қадимиятини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, Днепр дарёсидан Енисейгача чўзилган улкан дашт ва чўлликларда яшовчи жуда кўплаб халқ ва қабилалар антик давр юнон ва рим манбаларида скифлар номи билан тилга олинади.


            Бу халқлар тарихини ёзиш, Гомер, Эсхил, Аристей каби юнон адиблари томонидан бошланган, лекин скифлар ҳақидаги кенг ва аниқ маълумотларни биринчи бўлиб эрмиздан аввалги V асрда яшаган Геродот беради. Эрамиздан аввалги ва эрамиз бошларида яшаган кўплаб юнон ва римлик тарихчиларнинг асарларида  скифлар турмуш тарзи, урф-одатлари ҳақида маълумотлар берилган. 



Диний тасаввурлар ва урф – одатлар

JizDPI
Илм-фан

Одамзот ва унинг жамият тарихи жуда қадимий ва мураккабдир. У бир неча юз минг йилни ўз ичига олади. Ана шу кўп минг йиллик тарихий давр ичида инсоният ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва этномаданий ривожланиш даражасига кўра, қатор тарихий босқичларни босиб ўтган.


Ўзбек халқининг ижтимоий, оилавий – маъиший ва шахсий турмушида диний тасаввурлар муҳим ўзинни эгаллаб келган. Дин ибтидоий жамоа тузумида ҳозиргача халқимиз маънавий маданиятнинг таркибий қисми сифатида жамиятнинг, оила ва шахс ҳаётининг барча хужайраларигача сингиб кетган. Унинг илдизи энг қадимий тош даврида бориб тақалади ва кейинги тарихий тараққиёт жараёнида турли шаклда намоён бўлиб келган.



Қалиятепа ёдгорлиги 3-рабодида олиб борилган қазув тадқиқотлар натижалари

Блог им. gulixon

Жиззах воҳасида жойлашган кўплаб археологик ёдгорликларда кейинги йилларда олиб борилган қазув тадқиқотлар натижасида сўнгги антик ва илк ўрта асрлар тарихига оид муҳим янгиликлар қўлга киритилмоқда.


   Маълумки, Уструшонанинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан марказий ўрнида турувчи Фекнон рустоқи, унинг бош шаҳри Дизакнинг географик жойлашуви ва тарихи ўрта аср сайёҳлари асарларида ҳамда эсдаликларида сақланиб бизнинг давримизгача етиб келган (Истахри, 1973, с. 15-23; Бетгер, 1957, с. 20-21).



Государственная политика Узбекистана в области социальной защиты

JizDPI
Илм-фан

Исторический опыт показывает, что социальные проблемы играют огромную роль, в политическом, экономическом, и культурном развитии любого независимого государства. В развитом демократическом обшестве задачи социальной защиты входят в функции государства. Впервые понятие «социальная защита» было использовано в США в 1935 году в «Законе о социальной безопасности», затем содержание данного понятия было усовершенствовано в Конвенции Международной Организации Труда (МОТ). В таких странах, как США, Канада и Швейцария были решены многие проблемы социальной защиты, однако имеются проблемы, способы решения которых, еще не было найдено.



Тарбияда ибрат ва тақлид, унинг оила маънавий муҳитидаги ўрни

JizDPI
Илм-фан

Оила шахс тарбиясининг асосий илк бўғини ҳисобланади. Оилалардаги тартиб интизом, аҳиллик, иноқлик, маънавий – ахлоқий муносабатлар  мустаҳкам ва соғлом бўлса, ота-онанинг ибратли одоби, хулқи намунали соғлом муҳитни вужудга келтириб, таълимнинг муҳим пойдевори бўлади.


Юксак инсоний фазилатга эга бўлган шахсни камол топтиришнинг асосий омилларидан бири ибрат хисобланади. Ибратга шундай таъриф бериш мумкин:



Внешнеэкономические связи узбекистана в условиях глобализации мировой экономики

JizDPI
Илм-фан

На современном этапе  глобализации мировой экономики, степень участия каждого государства в международных экономических процессах становится важным фактором, от которого в значительной мере зависит его место в мирохозяйственной системе.


Нарастающая интернационализация хозяйственной жизни, глобализация и регионализация мирохозяйственных связей предопределило переход на более высокую ступень либерализации торгово-экономических и особенно финансовых связей, трансграничному перемещению огромных масс капитала, ищущего наиболее прибыльное применение.



Алишер Навоийнинг “макбуб –ул қулуб”

JizDPI
Илм-фан

Бадиий адабиёт равнақида буюк давлат арбоби улуғ шоир олим мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳиссаси ғоят, буюкдир. Навоий бутун фаолияти ва ижодиётини инсоннинг бахт – саодати учун курашган халқнинг осойишталигига илм фан санъат ва адабиёт тараққиётига бағишлади. У ўзбек адабий тили, ўзбек мумтоз адабиётини янги поғонага кўтаради. Навоийи ўттиздан ортиқ йирик бадиий асар ёзди. “Ҳамза”, “Хозойин ул – маоний”, “Маҳбуб ул – қулуб”, “Лисон ут тайр” асарларида Навоий маърифат парварлик педагогик қисимлари мужассамлашган.



Maxsus maktabgacha ta’lim muassasasida aqli zaif bolalar bilan ishlashda jismoniy mashqlarning ahamiyari

JizDPI
Илм-фан

Ma’lumki, aqli zaif bolalarda nutq buzilishi va ularni me’yorga keltirish xususiyati oliy nerf faoliyati hamda psixik rivojlanishning o’ziga hos tomonlari bilan belgilanadi. Aqli zaif bolalarda bilish faoliyatining oliy shakllarini yaxshi rivojlanmaganligi, fikrlashning yuzakiligi, nutqni sekin rivojlanishi va sifat jixatdan o’ziga hosligi, xatti-harakatini so’z orqali nazorat qilishni izdan chiqishi hissiy,irodaviy sohani to’laqonli emasligi kuzatiladi.



Спорт билан дўстлашган бола

JizDPI
Илм-фан

«Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-аҳлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур»


Ислом КАРИМОВ.


 


Спортга, жумладан, болалар спортига эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил 24 октябрдаги «Ўбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги, 2004 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларидан сўнг бу иш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.  Буни мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлардан ҳам яққол кўриш мумкин.