Дахлдорлик туйғуси шахс маънавий қиёфасини белгиловчилик моҳияти ва мазмуни
JizDPIДахлдорлик маънавий фазилат. Инсон дахлдорлик туйғуси орқали ўз феноменини намоён қилади. Боиси инсон жамият ва мамлакат ҳаётига нисбатан дахлдорлик туйғуси билан ёндошар экан ўзидаги бетакрор маънавий фазилатини ифода этади. Жамиятнинг маънавий салоҳиятини ошириш жараёнида ҳам шахсдаги дахлдорлик аҳамияти беқиёс.
Шунинг учун ҳам, муҳтарам Юртбошимиз жамият маънавий ҳаётидаги ўрни ҳақида шундай таъкидлайди: “Агарки мендан, ҳозирги кунда маънавиятимизни асраш учун нима қилиш лозим ва унга таҳдид соладиган хуружларга нимани қарши қўйиш керак, деб сўраса, мен авваламбор шу юртда яшаётган ҳар қайси инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги тез ўзгараётган ҳаёт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва диёримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан яшаши зарур, деб жавоб берган бўлардим.Ишончим комилки, ана шундай ноёб инсоний фазилатларга, юксак маънавиятга эга бўлган халқ ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмайди, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади”.