avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

O’qituvchi malakasini oshirishida o’qituvchi professiogrammasi

JizDPI
Илм-фан

Xalq ta'limi vazirligi tomonidan pedagoglar malakasini oshirishga katta e'tibor qaratilib, oliy toifali mutaxassislar safini kengaytirishga bo'lgan talab ortib bormoqda. Bugungi kunda o’qituvchining o’z malakasini oshnrnb borish eng  dolzarb  muammolardan  biridir.  


    Muhim davaat vazifasini — «Kadrlar tayyorlash Milliy dasturi»ni, amalga oshirayotgan zamonaviy maktab o’qituvchisining xislatlari; uning ijodiy faoliyati XXI asrda shakllanib, asosan amaliy ishda, pеdagogik tajribalarni egallash jarayonida o’sib-rivojlana boradi.



Таълим-тарбия жараёнида замоновий педагогик технологиялардан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Таълим–тарбия тизимини такомиллаштириш бевосита замонавий  педагогик технологияларни амалиётга самарали жорий этиш даражаси билан боғлиқлигини инкор этиб бўлмайди. Педагогик технологияни жорий қилишни инновация жараёни деб қараш мумкин. Бунда “инновация”ни бирор ўқувчилар жамоаси фаолиятини такомиллаштириш  учун киритилаётган ва бу инновация суъбекти томонидан янгилик деб қабул қилинган ёндашув  тушинилади. Замонавий ахборот технологиянинг ўқувчилар жамоасида муваффақиятли жорий қилиниши ва яхши самара бериши бир қатор омилларга боғлиқ.



Ёшларни тарбиялашда миллий меҳнат анъаналарининг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг аждодларимиз томонидан яратилган миллий анъаналарни тиклаш, унитилган анъаналарни кенг оммалаштириш ва уларни чуқур ўрганиш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Зеро, Ўзбекистон халқининг қадимги урф одати, анъаналарига алоҳида эътибор бериши маънавий тикланиш жараёни жадал келаётган ҳозирги кунда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ёшларни янгича руҳда тарбиялаш, уларнинг онгига Миллий мустақиллик ғояларини чуқурроқ сингдириш, аждодларимиз яратган қадриятлар ва анъаналарни кенг тарғиб қилишда, миллий анъаналарнинг моҳиятини англаш, уларни, айниқса ёшларга чуқурроқ тушунтириш, миллий истиқлол мафкурасини кенг омма орасида бойитишнинг таъсирчан воситаларидан бири ҳисобланади.



Қадриятларни тиклаш, тараққиётининг мустаҳкам пойдевори

JizDPI
Илм-фан

Истиқлол одамлар онгида маданий-маънавий, ахлоқий, миллий кадриятларни тиклаш ва ривожлантириш учун кенг имконият яратди.


Ўзбекистон ўз мустақиллигини қулга киритгач,ўтган ўн йил ичида ўз тақдирининг чинакам эгасига айланди. Бозор иқтисодиёти шароитида маънавиятга устувор давлат сиёсати сифатида эътибор бериб келинмокда. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганидек, «Бирон бир жамият маъвий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий кдриятларни ривожлантирмай, ҳамда мустахкамламай туриб истиқлолни тасаввур эта олмайди». Шу боис- дан ҳам мустакилликнинг илк йиллариданок, ўз тарихини ўрганиш, ўзликни англаш, маънавий меросга бўлган муносабат бош масалалардан бири деб қаралди. Истиклолнинг дастлабки кунлариданоқ маънавий ислох, масаласига эътибор берилиб, аждодларимиз колдирган маънавий меросини тиклаш изчиллик билан олиб борилди. Маънавий ҳаётимизда уйрониш даври юз берди.



Эллипсис ва Зевгма муносабатига доир

JizDPI
Илм-фан

Ифода жараёнида энг асосий деб ҳисобланган бирликларнинг қолдирилиши ва сўзловчи ёки ёзувчи томонидан коммуникатив ниятнинг юзага чиқишида аҳамиятсиз ҳисобланган компонентларнинг тушиб қолиши тилдаги тежамкорлик тамойили мавжудлигига кўра мумкин бўлади. Тежамкорлик ҳодисаси тилда маълум лингвистик қонуниятлар асосида юз беради ва тилнинг барча сатҳларида кузатилади.


Таъкидлаш жоизки, тилшуносликда эллипсис ҳақида фикр юритилганда уни ҳар қандай лисоний тежаш ҳодисаси билан тенглаштириш ҳоллари мавжуд. Масалан, шундай таъриф учрайди: “Лингвистик иқтисод нутқий алоқа жараёнида кам куч сарф этишга, тил бирликларини, биринчи навбатда, фонетик жиҳатдан ўзгартиришга, қисқартиришга интилиш. Бу ҳодиса тил тизимининг барча соҳаларида (фонетика, сўз ясалиши, синтаксис ва б.) учрайди”.



Применение инновационных технологий на занятиях по развитию речи в неязыковых группах

JizDPI
Илм-фан

Проблемы образовательных технологий, огромный опыт педагогических инноваций, авторских школ и учите­лей-новаторов постоянно требуют обобщения и системати­зации. В качестве основы, системообразующего каркаса целесообразно использовать новые для педагогики понятия — «технология» и новый «технологический» подход к ана­лизу и проектированию педагогических процессов. В педагогический лексикон прочно вошло понятие педаго­гической технологии. Однако в его понимании и употреб­лении существуют большие разночения.



Инновацион педтехнологиялар асосида ўқитиш жараёнини ташкиллаштириш хусусида

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг асосини ташкил этувчи ўқув муассасаларига замонавий ахборот, шу жумладан, педагогик технологиялар шиддат билан кириб келмоқда. Таълим соҳаси тараққиётида педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда, ёшларга Ватанга бўлган садоқат, инсонпарварлик ҳис-туйғуларини сингдиришда замонавий педтехнологияларнинг ўрни беқиёс. Педагогик технология – бу ўқитиш воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқувчига ижобий таъсир кўрсатиш жараёнидир. Ўқув жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланиш кўзланган мақсадга олиб келади. Мақсадга эришиш учун эса биринчи навбатда дарс лойиҳаси тузиб чиқиш лозим. Масалан, дарснинг мавзуси: “Уильям Шекспир ижоди. “Ҳамлет” трагедиясининг ғоявий-бадиий хусусиятлари”. Дарснинг мақсади инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқувчилар билан бирга Шекспир ижоди хусусида фикр юргизиши, жумладан “Ҳамлет” трагедияси билан танишиш, уни ҳар томонлама таҳлил қилишдир. Дарс жараёнида қуйидаги вазифалар бажарилади:



Чет тилини ўқитишда коммуникатив ва интерфаол технологияларнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Узлуксиз таълим тизимида тилларни ўргатиш ва ўрганишга алоҳида эътибор бериларкан, замонавий бозор иқтисодиёти ва ахборот технологиялари тараққиёти шароитида чет тилини ўрганишга эҳтиёж янада кучаяди. Маданиятлараро мулоқот воситаси сифатида чет тилини ўрганиш давр талабига айланди. 2012 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов қабул қилган “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги Қарори бу соҳанинг истиқболини белгиловчи давлат ҳужжати мақомига эга бўлди. Мазкур қарорга асосан, чет тилини барча умумий ўрта таълим мактабининг 1-синфдан бошлаб оммавий тарзда ўрганиш жорий этилди.



Чет тилларини ўргатиш жараёнида инновацион технологияларни қўллаш

JizDPI
Илм-фан

Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларида замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида ижобий ўзгаришлар рўй бермокда. Узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида таълим-тарбия муаммоларини ижобий ҳал этишида ҳамда баркамол шахс ва юксак малакали мугахассисни тарбиялашда педагогик технологияларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шу аснода Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилган “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги Қарори чет тилини ўқитиш жараёнини жадаллаштириш учун асос яратди.



Замонавий педагогик технологияларни қўллаш хусусида

JizDPI
Илм-фан

Кадрлар  тайёрлаш  Миллий  дастурида  таълимни  замонавий педагогик технологиялар ва ахборот технологиялари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор бериларкан, педагогик технологияларнинг марказида таълим жараёни, шу жараённинг ҳам субъекти, ҳам объекти ҳисобланган ўқитувчи ва ўқувчи туради. Бу икки шахснинг ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир-бирига кўрсатадиган таъсири замонавий ва миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда ўқитувчи таълим-тарбия жараёни олдига қўйилган талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамойиллари, ўқувчини ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш усуллари, унинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, ўқув муассасасида ижодий муҳитни яратиш, талаба фaoлиятини аниқ ва тўғри баҳолаш методлари билан таъминланган бўлиши керак.



Fumaria vaillantii Loisel. илдиз системасининг шаклланиши

JizDPI
Илм-фан

Шотара — Fumaria vaillantii Loisel. — шотарадошлар оиласига мансуб бир йиллик эфемер ўсимлик бўлиб, асосан экинлар орасида, лалми ерларда, адир зонасида кенг тарқалган. У доривор ўсимлик ҳисобланади. Ундан ўсимлик моддалари кимёси институтида гепатит ва аритмия касалликларини даволашда қўлланиладиган «Протапин гидрохлорид» препарати олинган Ўсимликнинг хом ашё баъзасини таъминлаш учун унинг биологиясини ўрганиш долзарб ҳисобланади.


Биз қуйида тажрибалар асосида шотаранинг илдиз системасини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.



Рус тили фанидан нутқий фаолиятини ўстиришда оғзаки машқларнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Гапириш, нутқ фаолиятининг тури сифатида, оғзаки фикр баён этишни англатади. Гапириш оқибатида муайян фикр айтилади, ушбу фикрни баён этиш нияти эса гапиришга сабаб бўлади. Саволга берилган қисқа жавоб ҳам, бутун бир монолог ҳам “фикр баёни” ҳисобланади. Гапириш уч вазифани бажаради: алоқа воситаси, ўқитиш воситаси ва ўқитишнинг амалий мақсади. Чет (рус) тилида гапириш уч қисмдан иборат нутқий фаолиятдир. Даставвал гапиришга мойиллик бўладии. Сўнгра тил воситасида фикрни баён этиш эхтиёжи туғилади. Нутқий ҳаракатни бажаришга майл пайдо бўлса, бирор ахборот етказиш, саволга жавоб қайтариш ёки нутққа боғлиқ бўлмаган ҳаракат (масалан илтимос, буйруқ ва ҳоказо) ни бажаришга киришилади. Гапиришнинг ушбу кисмида айтиш нияти ҳосил бўлади. Гапиришни ўрганишда синтагматик алоқаларнинг аҳамияти катта бўлиб, бунда сўзнинг турли бирикмаларда қўлланилиши кўзда тутилади. Гапирувчи хотирада тайёр турган сўзни ёки грамматик бирликни танлайди, одатда она тили ҳодисалари хотирада тайёр туради.



Maxsus maktabgacha ta`lim muassasalari tarbiyalanuvchilarini sog`lomlashtirishda o`yin faoliyatining ahamiyati

JizDPI
Илм-фан

Mamlakatimiz ta`lim tizimining bugungi kundagi eng asosiy maqsad va vazifasi bu – barkamol avlod tarbiyasidir. Yosh avlod tarbiyasida maktabgacha ta`lim bosqichida beriladigan ta`lim tarbiya hamda maktabgacha ta`lim muassasalarining o`rni kattadir. Maktabgacha ta`lim yoshidagi bolalarga beriladigan bilim, ko`nikma va malakalar asosan o`yin orqali hosil qilinadi. 


O`yin-maktabgacha ta`lim yoshidagi bolaning asosiy faoliyatidir. Shunday ekan bola uchun tavsiya etiladigan har qanday o`yin ma`lum bir maqsadga qaratilgan bo`lishi lozim. Bola o`yin davomida o`zi bilmagan holda bir qancha bilim, ko`nikma va malakalarni egallab boradi. Masalan, o`yin jarayonida bir qancha matematik amallarni bajaradi, masalarlarni yechadilar, qo`shadi, ayiradi, ko`paytiradi, bo`ladi, masofani aniqlaydi, mo`ljal oladi, tomonlarni aniqlaydi, har xil jismoniy harakatlarni, mashqlarni bajaradi, yuguradi, o`tiradi, turadi, umumjismoniy mashqlarning bir necha turini bajaradi. Bundan tashqari nutqni rivojlantiruvchi va lug`atini boyituvchi mashg`ulotlarni bajaradilar. Ayniqsa o`yinning bolaning har tomonlama psixik hamda jismoniy  rivojlanishida ahamiyati juda kattadir.



Соғ танда соғлом ақл

JizDPI
Илм-фан

Маьлумки, маҳсус мактаб ўқувчилари ақлий жиҳатдан ўсишида катта аҳамият берилади, шу жумладан жисмоний тарбия дарслари ҳам ташкил этилган ва тизимли равишда амалга ошириб борилади. Заиф эшитувчи болаларнинг ақлий ва жисмоний жиҳатдан камлол топишида педагог дефектологларга қўйиладиган талаблар жуда каттадир.


Боланинг ақлий ўсиши ҳақида фикир юритганда болалар ташқи олам орқали кўпроқ тушунчани олади нарса буюмларни номланишини аста секин ўрганиб боради. Бола жисмларнинг шакли, ранги, ҳиди ва унинг кўринишига қараб ақлий фаолият жараёнини ўстириб боради. Боланинг луғат бойлиги нафақат миқдор жиҳатдан, балки сифат жиҳатдан ҳам ўсиб боради. Бу асосан болаларнинг сўзлар мазмунининг ўзлаштириши билан кечади.



Ўзбек халқи аждодларининг ҳарбий санъати ҳақида

JizDPI
Илм-фан

Тарихда  қандай давлат бўлмасин ўз ҳудудлари яхлитлигини сақлаб қолиш учун ўзининг ўғлонларидан тузилган армиясига таянган. Ҳар бир халқнинг оиласида ўғул туғилса Ватан ҳимоячиси авлод давомчиси деб қаралган. Ўрта Осиё жумладан ҳозирга Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқ лар ўзининг ҳарбий маҳорати, жанговарлиги ва содиқ жангчи эканлиги билан оламга машҳур бўлган.


Милоддан аввалги VI-V асрларда яшаган юнон адиби Эсхил, юнон-эрон урушлари пайтида Эрон армияси сафида ёлланма қўшин сифатида хизмат қилган ва ўзининг жанговорлиги билан машхур бўлган сак ва бақтриялик аскар йигитлар ҳақида маълумот беради.



Хоразм халфачилик санъати ва унинг анъаналари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбек халқи маданиятининг бой тарихини билиш, уни тўлақонли ўрганиш, маданиятимиз ривожи учун асосий мезон саналади. Ўзбек халқи маданияти серқирра бўлиб, ниҳоятда салмоқли мазмун ва моҳиятни қамраб олади. Жами маданиятимиз сингари халқ оғзаки ижоди ҳам ўзида ворисийликни мужассам этар экан, унда ижро, мусиқа арбоблари, шакл ва турларининг тарихан ўзгариб боришини кузатиш мумкин.


Халқ маданияти таркиби жамиятнинг деярли барча соҳасини қамраб оладики, олимлар талқини билан таснифлаганда: “халқ маданияти кенг, серқирралиги ва мураккаб ижтимоий-тарихий воқелик сифатида халқ, миллат, этносларнинг ҳаёт тарзини гнесеологик тажрибаси, тафаккури, тили, дини, аҳлоқи, одоби, маънавияти, урф-одатлари, байрамлари, анъаналарини ўз ичига олувчи, ижтимоий-маданий борлиғидир”.



Жиззах воҳасининг қадимги мудофаа деворлари

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, яҳлит бир бутун Ўзбекистон тарихи дастлаб минтақамиздаги табиий географик шароитлар, сув манбалари асосида алоҳида ҳолатда маданий воҳалар шароитида юзага келган. Ўзбекистоннинг марказий қисмида жойлашган Жиззах воҳаси бундан мустасно эмас. Қулай табиий шароит туфайли бу ўлка ҳам қадимдан инсон томонидан ўзлаштирилган. Милоддан аввалги I минг йил ўрталаридан темурийлар давригача бўлган тарихий даврларга оид археологик ёдгорликлар Сангзор ва Зомин ҳавзаларида ўнлаб сой ва булоқлар водийларда вужудга келган.


Аждодларимизнинг машаққатли меҳнати эвазига ҳозирги Жиззах шаҳри ва унга туташ ҳудуд атрофларида обод суғорма деҳқончилик воҳалари вужудга келтирилган. Бундай иқтисодий ва маънавий-маданий бой ўлкага қўшни минтақаларда яшовчи халқлар  вақти-вақти билан тажовуз қилиб тургани тарихдан маълум.



“Темур тузуклари” – миллий давлатчилигимиз тарихининг намунаси сифатида

JizDPI
Илм-фан

Тарих шуни кўрсатадики, ҳар бир миллат, ҳар бир шахс, биринчи навбатда ўз миллий ғурурига эга бўлиши, ўзлигини англаши лозим. Шахс, миллат авваломбор, ўзини ҳурмат қилгандагина бошқа шахс, миллатларни ҳурмат қилади. Ўзлигини йўқотганлар барибир кучли-қудратли бўлолмайди. Аксинча, ўзлигини англаган, ўз аждодлари тарихини, қадрияти, урф-одатлари, анъаналарини эъзозлаган миллатнинг келажаги буюк бўлади. Ҳаққоний ва холис ўрганилган тарих инсонга куч  бағишлайди, иродасини мустаҳкамлайди.


Ўзбекистон мустақиллиги бой ва қадимий тарихимизни ҳаққоний ва холисона қайта тиклаш имконини беради. Биз нафақат Амир Темур ва темурийлар  даври тарихини, балки бутун тарихимизни қайта тиклайлик. Соҳибқирон Амир Темур номи оқланиб, покланиб, истиқлолимизнинг фахри, ғурури сифатида қабул қилинди.



Новые педогогические технологии в процессе преподавания истории Узбекистана в высшем учебном заведении

JizDPI
Илм-фан

Необходимость  модернизации современного образования заставила по-новому взглянуть  на  проблему  исторического образования, в связи, с  чем  исключительно  остро встал вопрос о современном  учебнике  истории  XXI в. и технологиях  преподавания  предмета.  Среди  насущных  проблем преподавания,  связанных с  его  содержанием,  главными являются  мировоззренческие (научные) и научно-методические проблемы.



Аҳлоқ тарбияси ва унинг асосий омиллари

JizDPI
Илм-фан

Оила муҳити бола дунёқарашини шакллантириш ҳамда аҳлоқ меъёрларини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга  сир эмас. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда оилада аҳлоқий тарбияга алоҳида эътибор қаратилди. Бу масала  давлат сиёсатига кўтарилди, қатор қарор ва  қонунлар қабул қилинди.


         Зеро, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда оилада аҳлоқ ва одобнинг дастлабки куртаклари илдиз отади. Президент И.Каримов “Оила ҳаётнинг обадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир” деганда ҳам  ана шуни назарда тутади.