avatar
Куч
7964.67
Рейтинг
+3004.45

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Аёл ва сиёсат

JizDPI
Илм-фан
Жиззах давлат педагогика институтида 2016 йил 11 ноябрь куни  Хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл ва сиёсат” мавзусидаги  давра суҳбати институт Маданият саройида ўтказилди.
Давра суҳбатида Институт ХҚҚ бошланғич ташкилоти раиси З.Абдувалиева, институт маънавий-маърифий бўлим бошлиғи Ф.Қўшназаров, институт биносида жойлашган

Эрта қайтган турналар…

Илм-фан
(Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига)
 
Кўкни тутди безовта  турналар оҳи
Нечун улар бу йил жуда эрта қайтди?
Дунёдаги бор турна йиғилди чоғи
Билдим, улар бир инсонга  видо айтди…
Эъзоз топган юртингиз бир қалқиб тушди
Кўз ёшимиз юзларимиз ювиб кетди

“ОТМ кафедраларида филиал хоналарини ташкил этиш ва истиқболда ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди

Илм-фан
        ЖДПИ АЛ ва КХКлар билан ишлаш бўлими ва Фориш “Қораобдол” қишлоқ хўжалик КХК ўқитувчилари ва талабалар билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида “ОТМ кафедраларида филиал хоналарини ташкил этиш ва истиқболда ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирни

Ватан- улуғ, бурчим муқаддас

JizDPI
Илм-фан
Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида 2016 йил 14 январь куни  маънавий- маърифий бўлим, касаба уюшма қўмитаси, ахборот- ресурс маркази,  “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти, Жисмоний маданият  ҳамда Тарих факультети профессор- ўқитувчи ва талабалари ҳамкорлигида “Соғлом она ва бола” йили шунингдек, 14 январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни институт ректори, профессор А.Холбеков кириш сўзи билан очиб берди. Маънавий- маърифий бўлим  бошлиғи Ф. Ахмедов сўз олиб “14 январь ватанимизда миллий байрам сифатида кенг нишонланади. Дунёда касблар кўп. Аммо Ватан ҳимоячиси бўлиш уларнинг ичида энг шарафлисидир. Зеро, Ватанни, шу муқаддас юртни кўз қорачиғидек асраб – авайлаш ўз оиласи шаънини, ор – номусини ҳимоя қилиш демакдир”- дея таъкидлади. Шундан сўнг, Жиззах авиация билим юрти подполковниги Н. Обидов сўз олди: “Миллий армиямизнинг мустаҳкам таянчлари, катта жасорат соҳиблари — ҳарбийларимиз бор экан, Ватанимиз тинч ва осойишта, осмонимиз мусаффо. Айни пайтда бу мустақил юртимиз ёрқин келажаги, халқимиз фаравонлигининг ишончли кафолатидир. Шу боис, Ватан ҳимоячилари байрами- мардлар байрами, барчамизнинг миллий байрамимиз”.

14-январь Ватан ҳимоячилари куни

JizDPI
Илм-фан
2016 йилнинг 9 январь куни Жиззах давлат педагогика  институтининг конференция залида Жиззах вилоят Марказий ҳарбий округи томонидан видеоконференция ташкил этилди. Видеоконференцияда Жиззах вилояти хамда  Қорақалпоғистон Республикасидаги харбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар хамда уларнинг  ота-оналари ва яқинлари билан видео мулоқотда бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 24 йиллиги ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спорт мусобақалари бўлиб ўтди

JizDPI
Илм-фан
2016 йил 6 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 24 йиллиги ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан институтда институт профессор-ўқитувчилари ва Марказий ҳарбий округи офицерлари ўртасида спортнинг минифутбол, шахмат-шашка, стол теннис турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Спорт мусобақаларига 03195-сонли харбий қисмнинг командирлари майор А.Қурбонов, майор И.Абдуллаев ва 25931 сонли харбий қисм алоқа бошлиғи майор Н.Мустафоев. катта лейтенант М.Матёқубовлар таклиф этилди.Мусобақанинг очилиш маросимида  Жиззах давлат педагогика институти маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ф. Аҳмедов сўзга чиқди ва 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан барча иштирокчиларни институт раҳбарияти номидан табриклади, сўнгра мусобақа иштирокчиларини табриклаш учун сўзни 03195-сонли харбий қисмнинг командири майор А.Қурбоновга берди,  майор А.Қурбонов ҳам барчани яқинлашиб келаётган “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан қутлади ва барча иштирокчиларга омад тилади. Мусобақанинг мини-футбол турида 25931-сонли харбий қисмнинг Бунёдкор, 08918-сонли харбий қисмнинг Учувчилар, 03195-сонли харбий қисмнинг Лочин ва институтнинг Зиёкор футбол жамоалари иштирок этдилар. Бундан ташқари мусобақа иштирокчилари шахмат-шашка ва стол теннис турлари бўйича ҳам куч синашди. Мусобақалар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.
   
 Мусобақа якунида ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бухоро вилоятида муддатли харбий хизматни ўтаётган Жиззах вилоятининг ўғлонлари ўзларининг ота-оналари ва яқинлари билан видео мулоқотда бўлишди

JizDPI
Илм-фан
Мустақил юртимизда 24 йилдан  йилдан буён ажойиб байрамни нишонлаб келаяпмиз, бизнинг институтимизда ҳам 2016 йилнинг 5 январ куни 14 январ Ватан химоячилари куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб ўтди.

Xavfsiz internet

JizDPI
Илм-фан
2015 yil 20 noyabr kuni Jizzax davlat pedagogika instituti madaniyat saroyida “Xavfsiz internet” mavzusida Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati O’zbekiston liberal-demokratik partiyasi, O’zbekiston Musulmonlari idorasi Jizzax viloyati Bosh Imom xatibi o’rinbosari A.Ataboyev, Jizzax viloyat Ichki ishlar boshqarmasi boshlig’i birinchi o’rinbosari M.Nishonov, Jizzax davlat pedagogika instituti rektori A.Xolbekov, Jizzax shahar Ma’naviyat targ’ibot markazi rahbari Azizbek Musurmonov ishtirokida amaliy uchrashuv bo’lib o’tdi.

TATUda dasturlash bo‘yicha Jahon Chempionatining yarim final musobaqalari bo‘lib o‘tdi

JizDPI
Илм-фан
Oktyabr oyida Toshkent axborot texnologiyalari universitetida Shimoli-Sharqiy Yevropa guruhida dasturlash bo‘yicha jahon chempionatining chorak final bosqichida Jizzax davlat pedagogika institutining 2 ta jamoasi ishtirok etgan edi. Chorak final bosqichida JDPI-1 jamoasi muvaffaqiyatli ishtirok etib, yarim final bosqichiga yo`llanma olgan edi. JDPI-1 jamoasi tarkibi — Do`stqulov Jahongir, Shayzoqov To`xtagul (informatika o`qitish metodikasi), Nurmurodova Kamola (ingliz tili va adabiyoti ) barchasi 3-kurs talabalari, jamoa murabbiyi informatika o`qitish metodikasi o`qituvchisi Jomurodov Do`stmurod.

Jizzaxda «ZiyoNET axborot ta'lim tarmog'i loyihalari»

JizDPI
Илм-фан
2015 yilning 2-3 dekabr kunlari Jizzax davlat pedagogika institutida «Ta'lim jarayonida internetning o'rni, undan to'g'ri foydalanish va ZiyoNET axborot ta'lim portalining yangi loyihalari» mavzusida o'quv-amaliy seminar hamda institut rahbariyati va fakultet dekanatlari bilan uchrashuvlar o'tkazildi. Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi Ziyonet axborot ta'lim portali yetakchi mutaxassislari Farid Shomurzayev, Begzod Ostonovlar ishtirokidagi o'quv-amaliy seminarda institut o'quv ishlari prorektori N.A. Alimov, axborot texnologiyalar markazi U.Musurmanov, axborot texnologiyalari markazi muxandis-dasturchisi D.Jomurodov, informatika o’qitish metodikasi kafedrasi katta o’qituvchisi J.Majidov va institut professor o'qituvchilari hamda iqtidorli talaba yoshlari qatnashdilar.

Кексалар эъзоз топар бу юртда

JizDPI
Илм-фан
Жорий йилнинг 19 май куни Жиззах давлат педагогика институти ахборот –ресурс марказида Жисмоний маданият факультети ҳамда ахборот- ресурс маркази ходимлари  ҳамкорликда 2015 йил- “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Кексалар эъзоз топар бу юртда” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Никоҳланувчиларнинг тиббий кўриги сифатини яхшилаш, улар ўртасида ирсий туғма касалликларни олдини олиш масалалари

JizDPI
Илм-фан
2015 йил 5 май куни А. Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти Хотин-Қизлар қўмитаси, институт “Камолот”  ЁИҲ бошланғич ташкилоти, шаҳар акушерлик коплекси  ҳамкорликда  “Никоҳланувчиларнинг тиббий кўриги сифатини яхшилаш, улар ўртасида ирсий туғма касалликларни олдини олиш масалалари”мавзусида ўтказилган  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ичкиликбозлик, чекувчилик, гиёҳвандлик ва жиноятчилик- иллат

JizDPI
Илм-фан

Жорий йилнинг 11 май куни Жиззах давлат педагогика институти ахборот- ресурс марказининг  Электрон дарсликлар бўлими 2 –залида  Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети 1- босқич,  103- гуруҳ талабалари билан ҳамкорликда  “Ичкиликбозлик, чекувчилик, гиёҳвандлик ва жиноятчилик- иллат” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Xalq dostonlari tilida dialektal frazeologizmlar

JizDPI
Илм-фан
O‘zbek xalq dostonlarida o‘zbek xalqining asriy turmush sharoitiga mos va xos frazeologik birliklar o‘z ifodasini topgan. So‘zga chechan xalq baxshilari avloddan-avlodga meros qoldirilgan dostonlarni o‘z mehnati va shijoati, shuuri bilan shoda marvariddek e’zozlab bezatganlar, imkoniyatdan kelib chiqqan holda, tinglovchini o‘ziga maftun qilarli darajada yuksak mahorat bilan, o‘ziga xos salohiyat ila kuylay olganlar. Bu esa dostonlar tilini qayta-qayta ishlanishiga, silliqlanishiga yordam bergan. Kuzatishlar shuni ko‘rsatadiki, har bir baxshilik maktabi vakillarining kuylash usuli va ana’nalari bo‘lgan. Jumladan, Ergash Jumanbulbul o‘g‘li Qo‘rg‘ongcha maktabining yirik vakili va savodxon shoiri sifatida bizga katta adabiy meros qoldirdi.Biz ushbu ishimizda Ergash shoir va Fozil shoir tomonidan kuylangan “Kuntug‘mish”, ”Alpomish”, “Xoldorxon” dostonlari (1) tilida qo‘llanilgan. Frazeologik birliklar haqida ayrim mulohazalarni bildirishni lozim topdik. Chunki Ergash shoir va Fozil shoirlar o‘z ijodiy repertuarining soni va salmog‘i, badiiy pishiqligi, uslubining orginalligi bilan boshqalardan farqlanib turadi.

O’quvchilarning aqliy faoliyatini oshirishda grammatik o‘yin – topshiriqlardan foydalanish

JizDPI
Илм-фан
O`rta maktab o`zbek tili darsliklarida o`quvchilarning ijodiy fikrlashini rivojlantirishga xizmat qiladigan o`quv  topshiriqlari berilgan. Bu topshiriqlar turli usullar bilan o`qituvchi hamkorligida o`quvchilar tomonidan mustaqil bajarishi kerak. Ularni bajarishda ijobiy natija beradigan topshiriqlarning asosiy turlaridan biri grammatik o`yin-topshiriqlardir. Topshiriqning bu turi o`quvchilardan bilimdonlikni, izlanishni, topqirlikni va tezkorlikni talab qiladi. O`yin-topshiriqlar ona tili darslarining qiziqarli o`tishini ta’minlaydi.
        

Абдулла Қаҳҳор ҳикояларида парранда ва ҳашоратлар эталонли ўхшатишлар

JizDPI
Илм-фан
Тилшуносликда ўхшатишлар назарияси, ўхшатиш критерияси, ўхшатиш эталони ҳақида етарли фикрлар айтилган, уларнинг таъриф ва тавсифи берилган.