avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Оила маънавий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, инсон ўзининг умри давомида жуда кўп нарсаларга моддий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳамда руҳий эҳтиёж сезади. Эҳтиёжнинг қай даражада асосланганлигига қараб уни қондиришга иштиёқ ва интилиш юзага келади. Иштиёқ ва интилиш дастлаб оилада илдиз отиши ҳеч кимга сир эмас.


Ота-оналар ва оиладаги катта ёшдаги кишиларнинг ижтимоий ишдаги ва шахсий ҳаётидаги намуналари фарзандларга ижобий таъсир кўрсатади ва улар бундан ибрат оладилар. Ота-она фарзандларига ахлоқ ва одоб ўргатиб яхши фазилатлари орқали намуна кўрсатса, унинг келгусидаги мақсадли ҳаётига пухта замин яратган бўлади.  Юсуф Хос Ҳожиб ёзганидек, «Яхши қилиқ оқ сут билан кирса, ўлим келиб тутмагунча, ўз тарзини ўзгартирмайди».



Мушфиқий ва Мутрибий

JizDPI
Илм-фан

ХVI асрда Мовароуннаҳрда адиб-шоирлардан етишиб чиққан илм-фан фидойи мутафаккирлари Абдураҳмон Мушфиқий ва Муҳаммад Наби Мутрибийдир.


Академик Ботирхон Валихўжаев Абдураҳмон Мушфиқий ҳаёти ва фаолиятига тўхталиб, қуйидаги фикрларни келтирган: ХVI асрнинг иккинчи ярмида ўзининг лирик шеърлари ва ҳажвий асарлари билан шуҳрат қозонган муаллифлардан бири Абдураҳмон Мушфиқийдир. Профессор А.Н.Болдирев тўғри қайд қилганидек, Мушфиқийнинг ҳажвий шеърларида «ўша давр шаҳар адабиётидаги илк реализм куртаклари мавжуддир. Мушфиқий шеъриятидаги мана шу куртак уларнинг халқ оғзаки ижодига кириб боришига ҳам кўмаклашади. Шунинг учун тожик халқи Мушфиқий номи билан боғланган жуда кўп ҳаётий ва ижтимоий латифаларни ижод этди.



Нуротанинг халқпарвар ҳокими

JizDPI
Илм-фан

Жаннатмонанд юртимиз, заҳматкаш халқимиз қанча босқин ва зулмларга дуч келмасин, ҳамиша бу элдан халқ фидойилари, буюк давлат арбоблари етишиб чиққан ва миллий давлатчилик анъаналарини давом эттираверган. Давр талаби ўзбек миллий давлатчилиги ривожи учун ҳисса қўшган,  Ватаннинг асл фарзандларининг  юрт истиқболи йўлидаги хизматлари, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини кенгроқ илмий тадқиқ этиш заруриятини ҳам қўймоқда.



Тарихий хотира ижтимоий тараққиётнинг муҳим омили

JizDPI
Илм-фан

Тарихий хотира —аждодлар яратган моддий ва маънавий бойликларни кишилар онги ва кундалик амалий фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланиши. Инсон ўзининг тарихий хотирасига эга бўлмасдан туриб, ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришларнинг моҳиятини тушуниб етолмайди. Ўз келажагини тасаввур қила олмайди. Шу сабабдан ҳам И.Каримов таъкидлагани каби «Тарихий хотирасиз келажак йўқ». Тарихий хотира  маданий меросни шаклланиши ва ривожланиши учун асосий манба вазифасини бажаради. Худди шунинг учун ҳам, ҳамма замонларда халқнинг, миллатнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш юртнинг буюк алломалари, давлат арбоблари диққат эътиборида бўлган. Абу Наср Форобийнинг тушунтиришича, тарихий хотира  ҳар бир миллат, ҳар бир халқ яратган маънавий бойликлар, умуминсоний маданий мерос билан бирлашганда, умуминсоний маданий мерос хазинасига қўшилган пайтдагина содир бўлади. Унинг ёзишича: «Одамларнинг бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг жисмлари йўқ бўлиб кетади, аммо руҳлари вужуд (қиёфаси)дан қутулиб, саодатга эришадилар. Сўнг бошқалар уларнинг ўрнини эгаллаб, улар қилган ишларни қиладилар. Бу авлод одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл билан руҳлари аввалгиларнинг изидан бориб, қиёфалари (феъл ва фазилатлари), қуввати ва сифати ўхшаш, яқин руҳлар билан қўшилишлари мумкин. Аммо бир қанча ўхшаш руҳчар бир-бирлари билан қўшилганларида ҳар қанча кабир (улкан) бўлсалар ҳам, (жисмсизлиги туфайли) макондан бир-бирини сиқиб чиқармайдилар. Чунки улар ҳеч қачон маконни эгалламайдилар ва руҳларнинг қўшилувлари таналарининг қўшилувидай юз бермайди». Инсоният авлодларининг ўзаро алоқадорлиги натижасида вужудга келган қадриятлар, яъни аждодлар ва авлодларнинг руҳий-маънавий мероси умуминсоний маданий мерос хазинасига қўшилади ва аста-секин тарихий хотирага айланиб боради. Бошқача айтганимизда, тарихий хотира инсониятнинг барча аждодлари руҳини, яъни уларнинг фикрлари, ғоялари ва эътиқодлари, орзулари ва истакларини ўзида мужассамлаштиради. Худди шунинг учун ҳам, инсоннинг руҳий-маънавий етуклиги унинг тарихий хотираси билан боғлиқ. Тарих инсон учун буюк хотира вазифасини бажаради.



Баркамол авлод тарбиясида ўқитувчи маънавияти ва масъулияти

JizDPI
Илм-фан

Мустақиллик даври миллий истиқлол маънавиятини тиклаш ва ривожлантириш, миллий тил ва маданиятни тараққий эттириш, миллий ўзликни англаш, миллий ҳис-туйғуларни, ғурурни, ватанпарварликни ўстириш ва мустаҳкамлаш давридир. Мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёти жамият аъзоларининг, ҳар бир шахс ва айниқса, ёшларнинг маънавий камолоти, истиқлол ғояларининг кишилар онгига, кундалик ҳаётига чуқурроқ сингишига боғлиқдир. Мустақил тараққиёт йўлида миллий онг ва миллий ўз-ўзини англаш маънавий камолотнинг асосий негизидир. Бу жараён айниқса биз фан  ўқитувчилари зиммасига ғоят маъсулиятли янги-янги вазифалар юкламоқда.



Эл эъзозидаги аёл

JizDPI
Илм-фан

Инсоният тараққиётининг олға силжитувчи, унга янги ғоя ва йўналиш бағишлайдиган куч – илм, фан ҳисобланади. Бугунги фан ва техниканинг жадал ривожланаётган бир пайтида истиқболимизни белгилайдиган мезон ҳам илм-фан ва унинг тараққиётидир.


Табиат гўзаллиги, унинг бор сеҳри ва жозибаси қанчалик намоён бўлса,  аёл тимсолида энг юксак инсоний фазилатлар шу қадар ёрқин намоён бўлади. Аёл зоти ўзининг нафосати ва латофати муҳаббат ва садоқати, оналик меҳри билан том маънода чинакам мўъжизадир. Кўнгиллар фариштаси хонадон чироғи, оила таянчи бўлмиш аёл сиймоси халқимиз тасаввурида азал азалдан эзгулик тимсоли бўлиб келган. Муҳтарам Юртбошимиз. Ислом Каримовнинг “Аёлни улуғлаш – оилани, ҳаётни, Ватанни улуғлаш демакдир. Бу ҳақиқат ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши барча хайрли ишларимизнинг мезонига айланишини истардим”, деган фикрлари аёлларга бўлган эҳтиромдан далолат беради.



Тўй хат ўрнида

JizDPI
Илм-фан

Тарихимизга назар солсак, ҳар қандай фан фавқулодда қобилиятга, юксак интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ижодкор алломаларнинг қўлга киритган буюк кашфиётлари туфайли ривожланиб, янада бойиб борганлигига гувоҳ бўламиз. Атоқли ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг сўзи билан айтганда, улар илм эшигини тақиллатиб эмас, шарақлатиб очиб кириб келганлар. Бундай улуғ зотлар илмнинг турли жабҳалларида қалам тебратиб ижод қилганлар, илмий асарлар ёзганлар. Охир-оқибатда қомусий олим сифатида танилганлар, халқ назарига тушиб, қадр топганлар. Айни шу гап тарихнинг барча босқичларига, хусусан, ҳозирги даврига ҳам тегишли дейиш мумкин.



Ilmga baxshida umr

JizDPI
Илм-фан

Davlatimiz fan ta’limi va madaniyatini rivojlantirish, yosh avlodni vatanparvarlik hamda milliy istiqlol g’oyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash ishida samarali mehnat qilib el-yurt e’tiboriga tushgan insonlardan biri Abdulla Qodiriy nomidagi Jizzax Davlat pedegogika instituti “Umumiy tarix” kafedrasi o’qituvchisi O’zbekiston Respublikasida Xizmat ko’rsatgan xalq ta’limi xodimi, dotsent, ikki marta haj ziyoratini qabul aylab, farishtalar bilan yonma-yon turib yurtimizga tinchlik, xalqimizga omonlik tilab duo qilgan, ustoz Nurqulova Raya Ro’ziyevna 75 yoshni qarshilamoqda.



Тарихимиз тарғиботчиси

JizDPI
Илм-фан

Барчага бирдай ибратли бўлиш юксак инсонийлик ва маънавий-ахлоқий  комиллик белгисидир. Ибратли бўлиш ҳаётда ҳам, фаолиятда ҳам маънавий фазилатларни намоён қила оладиган инсонларга насиб этади. Табиийки, юксак маънавий фазилатларни ўзида мужассам этган инсонлардан ибрат оласиз, уларга ихлосингиз ошади. Сиз ҳам бошқаларда ана шундай гўзал сифат ва фазилатлар билан ўрнак бўлишни кўнглингизга тугасиз. Ҳақиқатда ҳам, бугун сиз ва биз билан бир маҳаллада яшаётган ёки бир жамоада ишлаётган кўнгли тоза инсонларга қараб Алишер Навоий бобомизнинг «Одам борки, одамларнинг нақшидир», деган ҳикматли гапи нақадар топиб айтилганига иқрор бўласиз. 



Олиманинг ойдин йўли

JizDPI
Илм-фан

Халқимиз, ватанимиз тарихида, хусусан, унинг ҳар бир тараққиёт босқичидаги ижтимоий-маънавий юксалишида ўзларининг юксак ақл-заковати ва фидойилиги билан фаолият кўрсатиб келган хотин-қизларимиз билан ҳақли равишда ғурурланади ҳамда эъзозлаб келади. Абдулла Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институти доценти, тарих фанлари номзоди, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” Рая Рўзиевна Нурқулова ана шулардан биридир.



Бўлғуси ўқитувчиларни шакллантиришнинг педагогик-психологик асослари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги қонун» (1997 йил 29 август) ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурларида Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турли асарларида, нутқларида кўрсатилишича, ёш авлодни тарбиялаш вояга етказиш, уларни мустақил Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнашига ўз ҳиссаларини қўшадиган комил инсон қилиб тарбиялаш кераклиги қайта-қайта қайд қилинади. Демак, ҳозирга кунда ёш авлодни тарбиялаш каби улуғ долзарб вазифа ҳар бир жамоат аъзоси, айниқса ўқитувчи кадрлар зиммасига юклатилган.



Ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтиришда мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги

JizDPI
Илм-фан

Бизга маълум бой тарихга эга бўлган доно халқимизда болаларни касбга йўналтириш минг, йиллар илгаритдан ривожланиб, шаклланиб келган.


Бугунги кунда мактаб ва бошқа кўплаб ўқув муассасаларида ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш ишлари қандай амалга оширилмоқда?



Мустақил таълимда мультимедия воситаларидан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Осуществить решительный поворот от массового, валового обучения к усилению индивидуального подхода развитию творческих способностей будущих специалистов, опираясь на их самостоятельную работу, используя информационного обеспечении, как активного метода обучения.


Ключевые слова: интерактив, компьютер, мультимедиа, интернет, электронный учебник.


Independent work of students play agreat role in high education. One of the main problem in independent education is information protect. The results of independent work depend on receriving information of student.


Keyword: multimedia, informational technology, interactive electronic teaching.


 


Мустақил иш олий ўқув юртлари талабаларини ўқитишда индивидуаллаштириш услуби сифатида бўлғуси мутахассисларнинг мустақил ишлаши, ўқитишнинг фаол усуллари ва шаклларига таянган ҳолда уларнинг ижодий қобилиятини ошириш учун оммавий умумий ўқитишдаги индивидуал ёндошиш томон кескин бурулиш ясашни амалга ошириш керак. Ўқув жараёни ўқитишнинг шаклидан қатъий назар шартли равишда икки тоифага бўлинади.



Болалар нутқини ривожланишида тарбиячи ва ота-онанинг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини жаҳон миқёсида йил сайин барқарорлаштириб борар экан унинг истиқболи бугунги авлоднинг билимдон, маънавий жиҳатдан баркомол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир.


Зеро, жамиятимиз учун тўлақонли, фаол баркамол шахс сифатида шакллантириш самарадорлигини янада оширишда педагоглар, тарбиячилар ва ота-оналар масъулиятли ва билимли бўлиши жуда муҳимдир.



Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларини тарбиялашда дидактик ўйинларнинг психологик хусусиятлари

JizDPI
Илм-фан

Умумий таълим ва ҳунар мактабини ислоҳ қилинишининг энг муҳим ва асосий йўналишларидан бири болаларни кичик мактаб ёшдидан бошлаб ўқитишнинг амалга оширилиши умумий мажбурий таълим системасининг олти-етти ёшдан бошланишидир. Бу муҳим ва маъсулиятли вазифани мувоффақиятли амалга ошириш бошланғич синф ўқитувчиларининг кичик мактаб ёшидаги болаларни психологик ва ёш ҳусусиятларини чуқур ўрганишларини тақозо этади. Кичик мактаб ёшли болаларни ўқитишда мактабгача тарбия педагогикаси қўлга киритган тажрибаларига маълум даражада амал қилиш лозим бўлади. Мана шунинг учун ҳам қўйида ўқитувчиларга қулайлик туғдириш ва амалий ёрдам бериш мақсадида кичик мактаб ёшли болаларнинг ёш ва психологик хусусиятларини хисобга олинган ҳолда таълим жараёнида дидактик ўйинлардан фойдаланиш ҳақида методик маслаҳатлар берилади.



Ўқувчиларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантириш

JizDPI
Илм-фан

Ҳар бир халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одатлари, анъаналари, муқаддас қадриятларидан айрича тасаввур этиш мумкин эмас. Кўҳна Турон замини нафақат, Шарқ балки бутун дунё цивилизациясининг бешикларидан бири бўлганлигини дунё олимлари ва халқаро жамоатчилик тан олмоқда. Бу табаррук заминда буюк алломалар, саркардалар, улкан тафаккур эгалари этишган. Улар яратган санъат, сиёсат, астраномия, кимё, математика, фалсафа ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк бойлигимиз ҳисобланади. Улуғ аждодларимиз эса, шубҳасиз халқимиз учун айниқса, ёш авлод учун маънавий етуклик тимосли бўлиб келмоқдалар. Биз ўз ота-боболаримиздан, улар яратган бебаҳо маънавий бойликлардан фахрланамиз ва ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини ҳис қиламиз.



Ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашда, халқ миллий байрамларининг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Истиқлол йилларида маданий-маърифий мерос, миллий қадриятларга, ананаларга, урф-одатларимизга берилаётган этиборлар таълим-тарбияда муҳим роль ўйнамоқда.


Халқ миллий байрамлари — Наврўз, Меҳржон, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ҳмда улар билан боғлиқ хрлда ўтказиладиган сумалак, лола сайли, қиз мажлиси, қўшчи оши маросимлари ҳамда бойчечак қўшиғи, рамазон қўшиғи, янги келинни кўриш ва унинг қўлидан чой ичиш каби қатор удумларимиз нафақат ўқувчиларни дўстлик, бирдамлик, иноқлик, меҳр-оқибатга ундайди, балки меҳнатсеварлик ҳамда аждодларимиз анъана-удумларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг меҳнатга, гўзалликка бўлган эхтиёж ва қизиқишларини рағбатлантиради.



Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича синф раҳбарининг фаолияти

JizDPI
Илм-фан

Синф раҳбарининг фаолиятни ўранадиган бўлсак ҳеч кимга сир эмаски бу жараён узоқ тарихга бориб тақалади. Юртимизда қадимданоқ бола тарбиясига бефарқ бўлишмаган. Болаларни ўқитиш тизими нисбатан бошқачароқ бўлган бўлса ҳам, уларга албатта жавобгар мутасадди раҳбар тайинланган. Бу инсон уларни ҳам диний ҳам дунёвий илмлар билан бир вақтда ўқитиб ўргатиб борган. Бола тарбиясига назар ташлайдиган бўлсак у ибтидоий жамоа тизимида инсонлар меҳнат фаолияти билан шуғуллана бошлаган даврданоқ уларга шу фаолиятни ўргатиш ва бошқа тарбия турларини бериб бориш билан давом этган. Демак, ўша даврданоқ болага тарбия билан бирга касб ўргатиш сабоқлари бериб борилган. Ўғил болалар деҳқончилик, ов қилиш ва бошқа касбларни ўрганган бўлсалар, қиз болалар эса у  й-рўзғор ишлари тикиш-бичиш каби билимларни ўрганиб боришган.



Соғлом бола маънавиятида умуминсоний қадриятларнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида ривожланиш ва тараққиёт йўлига тушган бугунги куннинг истиқболи келажагини белгилаш ва таъминлаш, кўп жиҳатдан ҳозирги ёш авлодни маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялашга боғлиқ.


  Бунда айниқса, миллийва умуминсоний қадриятларни халқимизнинг анъаналарини, маданияти ва илм-фан бобидаги кўп асрлик тажрибаларини ўргатиш ижобий педагогик самараларни беради. Шу сабабли ҳам ўқитувчининг серқиррали ва мураккаб касбий фаолияти замирида ёш авлодни одобли, эътиборли қилиб тарбиялаш, уларни илмий билимлар билан қуроллантириш ёрдамида  маънавиятини шакллантириш ва дунёқарашини кенгайтириш каби муҳим вазифалар ётади.



Адабий таълимга психологик, илмий - методик ҳамда технологик ёндашув тамойиллари

JizDPI
Илм-фан

Педагогикада таълимнинг изланувчан тизимли ёндашув тамойили ўқувчиларнинг мустақил ўрганишлари лозим бўлган мавзуни изланувчанлик ва ижодкорлик қобилиятларига таяниб ўзлаштиришларини ташкил қилишдан, репродиуктив методнинг янги усулларини яратиш қобилиятларини, шахсий идрокини ривожлантиришдан иборат эканлиги олимлар томонидан алоҳида таъкидланган. Муаммоли изланишга оид ёндашувда ўқув фаолияти учун ўзгача ижодий муҳит ҳосил қилиниши; бу ёндашув самара бериши учун ўқувчилар мавзу билан олдиндан пухта танишган бўлишлари зарурлиги; шундагина улар ўша мавзуга эркин ёндаша олишлари ҳам бот-бот эслатилади.