avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Bolalar nutqini rivojlantirishda tarbiyachi nutqi namuna sifatida

JizDPI
Илм-фан

Maktabgacha ta’lim uzluksiz ta’limning birinchi bo’g’ini hisoblanadi. Maktabgacha ta’limning maqsadi maktabda o’qish uchun tayyor bo’lgan, so’glom va to’laqonli shaxs sifatida shakllangan bolani tarbiyalashdan iborat. Maktabga tayyorgarlikni bildiruvchi omallardan biri nutq hisoblanadi. Bolalar nutqini to’g’ri rivojlantirishda tarbiyachi nutqi namuna sifatida xizmat qiladi.


Bolalar aniq va tushunarli so`zlaydigan, iboralar, so`zlar va har bir tovushni alohida-alohida aniq talaffuz etayotgan, ya'ni yaxshi diksiyaga ega bo`lgan pеdagog yordamida ona tilidagi tovushlarni muvaffaqiyatli ravishda o`zlashtiradilar. Ko`pincha pеdagoglarning talaffuzi biroz noaniq va tushunarsiz bo`ladi, ular tovushlar va so`zlarni og`izni еtarli darajada ochmasdan talaffuz qiladilar, ayrim tovushlar yutib yuboriladi, undoshlar tushunarsiz talaffuz etiladi.



Мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида онанинг вазифалари

JizDPI
Илм-фан

Мен Ватан деганда Онани, она деганда Ватанни тушунаман.


И.А.Каримов


 


Мустақилликдан буён ўтган давр мобайнида жамиятимизда юз бераётган иқтисодий, маданий ва маънавий ўзгаришлар, қаторида оилага, хотин –қизлар масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу эътибор шахсан Президентимиз раҳномалигида бўлаётганлиги таҳсинга сазовордир.



Мактабгача таълим муассасаларида хадқ оғзаки жанрларини ўрганишнинг баъзи масалаларига доир

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, халқ оғзаки ижоди кишининг жамиятининг энг севган ва аъзозлаб келган ижодий маҳсулидир. Ота –боболаримиз ўз фарзандларини тарбиялаб вояга етказишда ундан унумли фойдаланганлар. Ҳалқ оғзаки ижоди ёшларни тарбиялашда битмас – туганмас хазина бўлиб, унинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Халқ оғзаки ижоди ҳаёт синовларидан ўтган халқнинг маънавий бойлиги, маданий кўрсаткичи, ақл – идроки, қадрияти, инсонларнинг бирдан – бир энг жозибали тарбия воситасидир. Чунончи, мактабгача таълим муассасаларида халқ оғзаки ижоди жанрларидан топишмоқ, эртак, мақоллар болажонларга кўпроқ ўргатилади.



Маьнавий баркамол инсонни тарбиялашда ота-она намунасининг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Оилада ота-оналар намунаси болалар учун ҳаёт дарси ҳисобланади. Отанинг онага, она меҳнатига жамиятга, жамият аъзоларига бўлган муносабати бола қалбида яхшилик ёки ёмонлик, маъқул ва номаъқул ишлар ҳақидаги дастлабки тушунчаларини вужудга келтиради.


 


Оила муҳити — бу қандайдир тарбия воситаси эмас, балки ота-оналарнинг ва катта ёшдаги кишиларнинг ҳар тарафлама олиб борадиган тарбиявий иш натижалари, оила аъзоларининг ўзаро юксак ахлоқий муносабатларининг йиғиндиси ва ниҳоят катталарнинг болаларга ижобий таъсир кўрсатиш намунаси натижасидир.



Talabalar milliylikga intilib

JizDPI
Илм-фан

Davlatimiz va uning rahbariyati tomonidan yoshlarga, asosan talabalarga shuningdek xotin – qizlarga, ularning davlat va jamiyat ravnaqidagi mavqyeini oshirish borasida olib borilayotgan ishlarni takomillashtirishga katta e’tibor qaratilmoqda. Jamiyatimizning turli sohalarida ularning faol ishtirok etishlari uchun barcha shart – sharoitlar yaratilmoqda. Mamlakatimizda yillarni nomlash va shu boradagi ishlarni rivojlantirish an’ana bo’lib bormoqa. Yillarning –da ayollarga bag’ishlanishi boshqa hyech qaysi davlatda kuzatilmaydi. Masalan, “Oila” yili, “Ayollar” yili, “Sog’lom avlod” yili, “Ona va bola” yili, “Barkamol avlod” yili  va nihoyat “Mustahkam oila yili”. Bu e’tibor yildan – yilga oshib, takomillashib bormoqda. Ushbu g’amxo’rliklarga javoban ayollarimiz butun kuch –g’ayratlarini hur Vatanimizning yanada ravnaq topishi uchun safarbar qilmoqdalar, turli sohalarda faoliyat yuritmoqdalar.



Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. 2014 йил “соғлом бола йили”

JizDPI
Илм-фан

“Қачон оила бахтли бўлади?


Қачонки аёл бахтли бўлса,


Қачон аёл бахтли бўлади?


Қачонки унинг фарзандлари, оиласи, турмуш ўртоғи соғлом бўлса”


 


Сўзимнинг  бошини Президентимизнинг ушбу сўзлари билан бошлар эканман, “Оилаларимизнинг файзи, ҳаётимизнинг осойишталигида аёлларимизнинг ўрни беқиёс эканини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман. Аёлни қарлаш, уларга меҳр кўрсатиш, уларни химоя қилиш, соғликларини асраш эса энг олий бурчимиздир. Зеро соғлом фарзанднинг дунёга келиши соғлом оналарга боғлиқ.



Баркамол ёшлар дунёқараши юксалишида жисмоний маданиятнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Бу ҳам ота-боболаримиз соғлом турмуш кечиришни асрлар давомида уқтириб келганлигидан ва ёш авлодга ҳар томонлама мукаммал таълим-тарбия бериш, камолат сари етаклаш доимо долзарб бўлганлигидан далолат беради.  


 


Демак, миллий хусусиятларимизга мос жисмоний тарбияни олган ва олаётган ёшларимиз мунтазам равишда камол топиб бораверади ҳамда уларнинг дунёқараши ҳам унга мос равишда юксалиб боради. Умуман олганда, баркамол авлодни тарбиялаш, ўзининг маънавий-маърифий, ташкиилй-услубий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари билан мураккаб ва масъулиятли динамик жараёндир.



Миллий ғоя тарғиботи ва ташвиқотида ахборот ва педагогик технологияларини қўллаш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Миллий маънавиятнинг шаклланишида маънавий мерос, яъни аждодларимиз неча минг йиллар давомида юзага келтирган маънавий бойлик асосий ўрин тутади. Шу сабабли маънавий меросни унитган халқ ўзлигини унутади, унинг маънавий дунёси кундан кун ғариблашади. Ҳеч бир халқ ўзлигини буткул унутиб бошқа халқ маънавияти ҳисобидан ўзини бойита олган эмас. Мустақиллик пойдеворини эса маънавий мустақиллик ташкил этади. Миллат маънавиятини шакллантиришга таълим – тарбия соҳасида иш юритаётган барча мураббийлар масъулдир. Республикамиз Президенти ва ҳукуматимизнинг таълимни ривожлантириш ёш авлодга жаҳон андозаларига мос билим, иқтидор ва кўникмалар бериш, уларни она ватанга, миллий ғояларга садоқат руҳида тарбиялаш борасида кўрсатаётган доимий ғамхўрлиги туфайли таълим – тарбия ишларининг бугунги қиёфаси тубдан ўзгарди. Таълим тараққиётининг барча жабҳаларида кўзланган бош мақсад мамлакат  таълимини,  ўсиб келаётган ёш авлод таълим – тарбиясини миллий ғоялар талаблари асосида ташкил этишдир. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Биз мамлакатимизнинг истиқболли ёш авлод қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётда нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак”. Шу сабабли ҳам биринчи навбатда таълим мазмуни ва унинг таркибини кенгайтириш, такомилаштириш, таълим мазмунига нафақат билим, кўникма ва малака балки умуминсоний маданиятни ташкил этувчи ижодий фаолият тажрибаси теварак атрофга муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун тартибига кўндаланг қилиб қўйилган. Дарсда ўқитувчи асосий сиймо. У ахборот бериш, матнларни баён қилиш, тезроқ, янада тезроқ ўқитиш билан авора бўлиб қолмай, ўқувчиларнинг янгиликларни қабул қилиш даражалари, ҳохиш – истаклари, улар пассив эшитувчи бўлиб қолмаслиги устида мушоҳада қилиб кўрмоқликлари керак.



Ўзбекистон шароитида хотин-қизлар фаоллигини ошириш самарадорлиги

JizDPI
Илм-фан

Аёлни қадрлаган юртда эзгулик, адолат, яхшилик ҳамиша музаффар. Шунинг учун ҳам хотин-қизлар соғлиғини муҳофаза қилиш, маънан баркамол ва жисмонан етук авлодни шакллантириш мустақил Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Чунки аёл миллатнинг ижтимоий соғломлигини белгилаб турувчи омил ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам биз обод ва озод Ватан барпо этишни соғлом авлодни дунёга келтирувчи аёллар тимсолида кўрмоқдамиз ва уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлишлари учун бор куч ва имкониятларни ишга солмоқдамиз. Бу каби хайрли ишларни амалга оширишда Президентимизнинг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарорлари дастуриламал вазифасини ўтамоқда.



Ўқувчи ёшларда экологик маданиятни ошириш

JizDPI
Илм-фан

Инсон ер юзида пайдо бўлганидан буён табиат билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланиб камол топиб, турмуш кечириб келмоқда. Табиат унга, аввало озиқ-овқат, кейин эса бошқа ноз-неъматлар, дори-дармонлар манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Кишилик жамияти вужудга келиши билан инсоннинг табиат инъомларидан фойдаланиш фаолияти бир-мунча ортди.



Цивилизацион хусусият геосиёсий омил сифатида

JizDPI
Илм-фан

Марказий Осиёдаги интеграцион жараёнларнинг ривожланиши, минтақанинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминланишида цивилизацион хусусиятни ўрни ғоятда муҳим. Минтақа халқларининг ҳамжиҳатликни таъминлаш, ҳамкорлик алоқаларини мустахкамлашда ва миллий манфаатларнинг англаш даражасидаги маданий ва соғлом муҳитни яратишда цивилизацион омилнинг ўзига хос ўрни бор. 



Баркамол авлодни вояга етказишда миллий онг ва маънавий мероснинг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта – қайта таъкидланмоқда. “Зеро, — деб уқтиради Каримов И.А., — биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина иқтисодий, ижтимоий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонпарварлик тамойилларининг кишилар онгида нечоғлиқ чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз”.



Китобхонлар байрами

JizDPI
Илм-фан

23-24 январ кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг ташаббуси билан “Китобхонлар байрами” маданий-маърифий танловининг якуний босқичида Жиззах давлат педагогика институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факультетининг иқтидорли талабалари Исмоилова Моҳинур, Убайдуллаева Зилола, Саттарова Фотималар муваффақиятли иштирок этдилар.


Хотин-қизлар қумитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти

JizDPI
Илм-фан

Жиззах Давлат педагогика институти Бошланғич таълим педагогикаси факультети Бошланғич таълим назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси Исроилова Фарида «Хотин-қизлар қумитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти» кўрик танловининг Республика босқичи ғолибаси.



Истиқлол йилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши

JizDPI
Илм-фан

Ўтмиш аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш,  уларни муносиб қадрлаб, ўзимиздан кейинги авлодларга етказиш ҳар бир маърифатли инсоннинг олдидаги долзарб ва эзгу тилагидир. Зеро, аждодлар меросида келажак авлоднинг меросий ҳаққи (Ғ.Ғулом) бор. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Биз бугун узоқ давом этган ғафлат уйқусидан уйғондик. Тарихимизни, маданиятимизни, ўзлигимизни танидик ва тиклай бошладик”. Тарих силсиласидан муносиб ўта олган, ўтмиш ҳақиқатига тик кўз билан қарай олган, тақдир синовларига матонат ила жавоб қайтара олган буюк жаҳонгир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг босиб ўтган йўли ва ҳаётий фаолияти авлод вакиллари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Буюк неъмат истиқлол туфайли Бобур ижодини, ҳаёт йўлини чуқурроқ ўрганиш, ҳар томонлама тадқиқ этиш, ҳамда унинг қолдирган бой меросини асраб – авайлашга эътибор қаратилди.


 



Истиқлол йилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодининг ўрганилиши

JizDPI
Илм-фан

Ўтмиш аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш,  уларни муносиб қадрлаб, ўзимиздан кейинги авлодларга етказиш ҳар бир маърифатли инсоннинг олдидаги долзарб ва эзгу тилагидир. Зеро, аждодлар меросида келажак авлоднинг меросий ҳаққи (Ғ.Ғулом) бор. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Биз бугун узоқ давом этган ғафлат уйқусидан уйғондик. Тарихимизни, маданиятимизни, ўзлигимизни танидик ва тиклай бошладик”. Тарих силсиласидан муносиб ўта олган, ўтмиш ҳақиқатига тик кўз билан қарай олган, тақдир синовларига матонат ила жавоб қайтара олган буюк жаҳонгир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг босиб ўтган йўли ва ҳаётий фаолияти авлод вакиллари учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Буюк неъмат истиқлол туфайли Бобур ижодини, ҳаёт йўлини чуқурроқ ўрганиш, ҳар томонлама тадқиқ этиш, ҳамда унинг қолдирган бой меросини асраб – авайлашга эътибор қаратилди.


 



Таълим мазмунини ўзлаштириш муаммолари

JizDPI
Илм-фан

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширилишининг иккинчи босқичи тажрибалари таълим-тарбия жараёнларининг таркибий қисмлари-тарбия, таълим, шахсни ривожлантиришнинг узвийлигига тулиқ эришилмаганлиги ва замонавий педагогик технологияларни таълимда қўллаш билан боғлиқ бўлган қатор муаммолар мавжуд эканлигини кўрсатди”. Бу муаммолар, аввало, таълим сифати муаммоларини тадқиқ килиш, таълим тизимида анъанавий ўқитиш методикасига кўникиб қолган профессор-ўқитувчилар жамоасини ахборот ва педагогик технологиялар ҳамда ҳамкорликда таълимни амалга оширишда интерфаол таълим методларига, яъни, бўлажак педагогларни мулоқот маданиятини мукаммал ўзлаштиришга ўргатишдан иборат бўлса, ўқувчи (талаба)ларнинг таълим мазмунини ўзлаштиришлари таълим жараёнларини лойиҳалашга эришиши билан боғлиқ. Ҳамкорликда таълим олиш ўқувчи (талаба)ларнинг таълимда ўз имкониятларини тўлиқ намоён килишлари учун қулай психологик муҳит яратади.


 



Шахс дунёқараши ва миллий характеридаги ўзгаришларнинг глобал жараёнлар билан боғлиқлиги

JizDPI
Илм-фан

Жамиятнинг янгиланиши дунёга ўзгача қараш, мустақил фикр қилишни тақозо этади. Демак, ҳар бир шахс ва фуқаро жамиятда ўз ўрни ва мавқеини топиши, миллий ифтихор туйғусини шакллантириши, шунинг билан биргаликда, маънавиятни бойитиши лозим. Ўзлигини англаган инсон жамиятга, ундаги ўзгаришларга тафаккур кучи, танқидий кўз билан қарайди, ҳар бир ҳодисани таҳлил қилиб, баҳолайди.


 


Янгича тафаккур ва дунёқарашсиз бугунги глобал таъсирлар кўлами авж олаётган жамиятда шахсда барқарор миллий характерни такомиллаштириш ҳам, инсоннинг жамият ҳаётидаги онгли ва ижодий фаоллигини таъминлаш ҳам мумкин эмас. “Глобал муаммоларнинг даҳшатли кўлами шу даражада реалки, – деб ёзади тадқиқотчи А.Печчеи, – инсоният бундай таҳликали ҳолатдан фақатгина ўз тафаккури ва хулқ-атворида кескин инқилобий ўзгаришларни шакллантирибгина қутулиши мумкин”


 



Жамиятдаги ижтимоий адолатсизликларни келтириб чиқарувчи омиллар

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини  ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан бири  ижтимоий адолатсизлик кўринишларини бартараф этиш ҳисобланади. Ижтимоий адолатсизликларни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил этганимизда, асосан уларнинг уч хил кўринишда намоён бўлишини кўришимиз мумкин:


    • Эски коммунистик тузум асоратлари;

    • Ўтиш даврига хос бўлган муаммолар асоратлари;

    • Ҳозирги замонда барча мамлакатларни ташвишга солаётган “глобаллашган” иллатлар.



 


Зеро, бугунги кунда биринчи хилдаги ҳодисалар ҳасадгўйлик, сунъий бараварлаштириш ва қонунсиз имтиёзлар тобора сўниб борсада, бу каби асоратларни бартараф этиш йўлларини унутмаган ҳолда  қуйидаги ижтимоий адолатсизликларни туғдурувчи ҳодисаларга тўхталамиз.