avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Абу Райхон Беруний ва ибн сино қарашларида шахс маънавий баркамолиги масаласи

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, ҳар қандай миллат равнақида энг аввало шу миллат вакиллари, айниқса ёшларда миллий ғурурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Миллий ғурурни шакллантириш учун эса ҳар бир миллатнинг тарихи, аждодлари бунёд этган моддий ва маънавий қадриятлар асосий манбалардан ҳисобланади. Қайси миллатнинг ўтмишида мана шу манба қанчалик салмоқли бўлса, ёшларда миллий ғурурни  шакллантириш тезроқ натижа беради. Бундай манбалар мамлакатимизда нафақат Шарқ, балки, жаҳон цивилизацияси учун муҳим эканлиги айни ҳақиқатдир. “Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазиналарида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, аҳлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минерология, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”,– деб таъкидлаган эди юртбошимиз Ислом Каримов.



Абу Райхон Беруний ва ибн сино қарашларида шахс маънавий баркамолиги масаласи

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, ҳар қандай миллат равнақида энг аввало шу миллат вакиллари, айниқса ёшларда миллий ғурурни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Миллий ғурурни шакллантириш учун эса ҳар бир миллатнинг тарихи, аждодлари бунёд этган моддий ва маънавий қадриятлар асосий манбалардан ҳисобланади. Қайси миллатнинг ўтмишида мана шу манба қанчалик салмоқли бўлса, ёшларда миллий ғурурни  шакллантириш тезроқ натижа беради. Бундай манбалар мамлакатимизда нафақат Шарқ, балки, жаҳон цивилизацияси учун муҳим эканлиги айни ҳақиқатдир. “Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазиналарида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмалар, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, аҳлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, минерология, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончилик ва бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади”,– деб таъкидлаган эди юртбошимиз Ислом Каримов.



Асрлар ардоқлаган анъаналар

JizDPI
Илм-фан

Оиланинг барқарорлиги, баркамоллиги доимо яхши йўл-йўриққа, яхши маслаҳатга боғлиқлиги табиий ҳол. Катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёшлар ўртасида қурилган оиланинг мустаҳкамлигига қўшимча ён- атрофдагиларнинг, катта ёшдаги ота-боболаримиз, буви-буваларимизнинг панду насиҳатларию маслаҳатлари, эзгу дуолари орқали яхши натижаларга эришамиз. Оиладаги тотувлик, қадр, ҳурмат, эьтибор ҳамда бир-бирига бўлган ишончга эришиш унчалик осон эмас. Бунда ҳаётий тажрибага эга ота-оналар, ака-опаларнинг суянчига, мададига муҳтожлик сезилади. Оила аьзоларининг бир-бирига муҳаббатли ва аҳил-иноқ бўлиши кераклиги аждодларимиз томонидан асрлар давомида авлодларга уқтириб келинган.


Маданий қадриятлар ва уларнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Бу ёруғ оламда яшаётган жамийки инсонларни мақсади тинч-тотув, фаравон ва мазмунли ҳаёт қуриш демакдир.Ўзбекистон ўз эркинлигини, озодлигини қўлга киритган кундан бошлаб халқимизнинг бахтли ва фаравон ҳаёт қуриш соҳасидаги ислоҳотлар бошланди.Айниқса юртбошимиз томонидан ёшларимизни иқтидорли, маънавиятли, комил инсон бўлиб етишиши учун кўпгина ишлар амалга оширилди. Энг аввало ёшларимизнинг маънавияти, маънавий салоҳиятига эътибор берилмоқда.


        Шуни таъкидлаш лозимки комил инсонларни баркамол авлодларни тарбиялаш жамиятимиз олдидаги энг муҳим вазифалардан бири саналади.Бу вазифани амалга оширишда миллий маънавий қадриятлар алоҳида аҳамиятга эгадир.Чунки ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз маданий меросини ўзи босиб ўтган тарихий давр жараёнида яратади. Авлоддан- авлодга ўтиб келаётган маданий меърос келажакн пойдеворини  қуришига асос бўлади. Яратилган маънавий маданий қадрятлар билангина биз ўзимизга хос миллий давлатнинг ватанпарвар шахсларни шакллантирамиз. Шунинг учун ҳам президентимиз айнан шу масалага кенг урғу бериб уни такомиллаштиришни олдимизга улуғ мақсадлардан бири этиб қўйди.



Маънавиятнинг ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Маънавият – аждодларни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса келажакка боғловчи кўприк хисобланади. Маънавиятли инсон, иймонли, виждонли, иродаси мустаҳкам баркамол шахс бўлади. Бундай шахс бугунги ривожланиб бораётган даврда ҳар қандай жамият, давлат учун муҳимдир. Чунки ҳозирги  даврда халқларга, давлатларга хафв солиб турган куч — бу қуролли кучлар эмас балки мафкуравий кучлардир.


Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мамлакатимизда айнан ана шундай соғлом фикрли, метин иродали, юксак маънавиятли, баркамол шахслар тарбиялашга катта эътибор берилди. Ваҳолангки, мустақилликкача бўлган даврда маънавиятга бўлган эътибор умуман қониқарсиз ва четда қолган бир масала эди. Чунки собиқ иттифоқининг бирламчи муоммоларидан бири бу иттифоқ таркибидаги барча халқлар сингари  ўзбек халқини ҳам маънавиятидан, маданиятидан, анъана ва қадриятидан, урф–одатларидан жудо қилиш ва шу тариқа халқни  осон ва енгил бошқариш эди.



Ижтимоий тафаккур тарихида эркинлик ва масъулият муаммоси

JizDPI
Илм-фан

Эркинлик масаласи фалсафада бутун ижтимоий тафаккур тараққиёти давомида инсоният ва инсон шахси хаётининг долзарб муаммоларидан бўлиб келди.


              Ижтимоий тафаккур тарихига назар солсак, эркинлик тушунчаси узоқ тарихий ривожланиш жараёнида шаклланганлиги  ва  мураккаблашиб борганлигига гувоҳ бўламиз. Уни турли мамлакат халқлари турлича идрок этган ва талқин қилган. Ғарбда эркинлик хусусида фикр юритилганда, асосан, алохида олинган шахс эркинлиги ва хуқуқларидан келиб чиққан холда  ёндашилади, эркинликка шу мезондан келиб чиқиб бахо берилади. Шарқда эса, жамоавийликка ўзига хос қадрият сифатида ҳаёт тажрибаси ва синовларидан ўтиб келган. Уни инсонларнинг турли эхтиёжлари билан боғлиқ холда тушуниш мумкин. Масалани теранроқ англаш учун шарқ ва ғарб файласуфларининг бу ҳақдаги фикрларини куриб чиқиш мумкин.



Таълим мазмунини узлаштириш муаммолари

JizDPI
Илм-фан

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширилишининг иккинчи боскичи тажрибалари таълим-тарбия жараёнларининг таркибий кисмлари-тарбия, таълим, шахсни ривожлантиришнинг узвийлигига тулик эришилмаганлиги ва замонавий педагогик технологияларни таълимда куллаш билан боглик булган катор муаммолар мавжуд эканлигини курсатди”. Бу муаммолар, аввало, таълим сифати муаммоларини тадкикот килиш, таълим тизимида анъанавий укитиш методикасига куникиб колган профессор-укитувчилар жамоасини ахборот ва педагогик технологиялар хамда хамкорликда таълимни амалга оширишда интерфаол таълим методларига, яънй, булажак педагогларни мулокот маданиятини мукаммал узлаштиришга ургатишдан иборат булса, укувчи (талаба)ларнинг таълим мазмунини узлаштиришлари таълим жараёнларини лойихалашга эришиши билан боглик. хамкорликда таълим олиш укувчи (талаба)ларнинг таълимда уз имкониятларини тулмик намоён килишлари учун кулай психологик мухит яратади.



Билимга баҳо қўйиш ва унинг тарбиявий аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Таълим-тарбиянинг таркибий қисмлари ўзаро боглик, ва алокадор булиб, педагогик жараён хисобланади. Бу жараённинг самарадорлиги куп жихатдан ташкил этилган тарбия воситалари системасига боғлиқдир. Бу воситалар бутун тарбиявий иш системасининг таркибий қисми деб каралганидагина уз ахамиятини йўқотмайди ва тарбиянинг умумий вазифаларини муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради.


Ҳисобга олиш, текшириш ва билимларни бахолаш укитиш жараёнида мухим роль ўйнайди. Жумладан, билимга бахо куйиш талаба билими сифатини аниқлаш ва уни қай даражада эгаллаганлигининг ифодасидир.



Юсуф хос ҳожиб оила ва фарзанд тарбияси ҳақида

JizDPI
Илм-фан

Юсуф Хос Ҳожиб ХII асрда яшаб ижод этган улуғ шоир, давлат арбоби ва донишмандидир. Ундан бизга “Қутадғу билиг” “Саодатга бошловчи билим” номли ягона асар етиб келган. Бу асар туркий ёзма адабиётнинг илк нодир ёдгорлигидир. Бу достонда бугун ҳам ўз қимматини сақлаб қолган умуминсоний, ахлоқий қарашлар мужассамлашган. Бу жиҳатдан достон фалсафий-ахлоқий дидактик ҳарактерга эгадир.



Иқтидорли ўқувчиларнинг илмий изланишларини қуллаб-қувватлаш таълим тизимининг муҳим вазифасидир

JizDPI
Илм-фан

Таълим тизимининг ҳолати  ҳар қандай давлатнинг бугуни  ва  келажагини таъминлайдиган ўта кучли омиллардан бирига айланган ҳозирги даврда  ундан унумдор фойдаланиш, унинг самарадорлигини ошириш мамлакат тараққиёт босқичининг таълим йўналиши билан мос олиб борилишига боғлиқ. Бунга асосий сабаб юқори технологияларнинг ўта тез ривожланиши, ахборотларнинг ўта тез тарқалиши ва жаҳон глобаллашув жараёнларининг кенгайиши оқибатларидир. Мутахассислар фикрича, сиёсий ҳодисалар, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, технологик янгиликларга бойлиги фан ва маданият алоқаларининг интенсивлик даражаси нуқтаи назаридан XX асрнинг сўнгги йиллари XIX асрнинг 10 йилига, антик ва ўрта асрларнинг 100 йилига, қадимги даврнинг 1000 йилига тенг бўлган. Биз яшаётган ХХ1 асрни интеллектуал аср сифатида  қабул қилмаслик ва шунга мос ўзгаришларни таъминламаслик жаҳон тараққиётидан четда қолиб кетишга олиб келиши муқаррар. Тараққиёт босқичи ўзгариши билан  таълим ҳам тараққиётга мослаштирилиб йўналтирилиши зарур, чунки таълим тизимидаги муҳим ўзгаришларни ҳал қилмай туриб жамиятдаги муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Президент И.А. Каримов: “Таълим ва тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, одамлар онгини, демакки, уларнинг турмуш тарзини ҳам тубдан ўзгартириш мумкин эмас” деб таъкидлайди.



Миллий тарбия тизимида оила маънавияти

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлган оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланишини истардим» -деб алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.


Ўзбек оиласи тарихи узоқ-узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ҳатто «Авесто»да ҳам бола тарбиясида оиланинг роли, тутган ўрни, улуғвор вазифалари ҳақида сабоқ берилади. Шунингдек, муқаддас китоблару фозилу фузалоларимиз, донишмандларимиз ўгитларида оила жипслиги софлиги, унинг жамиятдаги мавқеи равшан кўрсатилган.



Баркамол авлодни вояга етказишда маънавий мерос ва тарихий дунёқарашнинг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага катта ва узлуксиз эътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ҳар бир нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта – қайта таъкидланмоқда. “Зеро, — деб уқтиради Каримов И.А., — биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина иқтисодий, ижтимоий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонпарварлик тамойилларининг кишилар онгида нечоғлиқ чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз”.



“Гурухларга бўлиб дарс ўтиш” технологиясининг афзалликлари ва уни мустақил фикрловчи шахсни тарбиялашдаги ўрни

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси сиёсий ижтимоий мустақилликни қўлга киритгач, ижтимоий хаётимизнинг барча сохаларида туб ислохотларни амалга ошира бошлади ва ижтимоий тараққиётнинг янги даврини босжлаб берди. Ислохотлар кенг кўламда, барча сохаларда олиб борилди. Юртбошимиз И. А. Каримов таъкидлаганидек, «Биз нафақат сиёсий жабхани, балки иқтисодоётни хам, маънавий ахлоқий сохани хам ислох қилишимиз зарур. Бу ғоят кенг кўламдаги ислохотлар бўлиб биз уларни комплекс тарзда хал қилиш орқалигина ўз мақсадларимизга эриша оламиз. Ислохотларнинг тақдири ва самараси биринчи навбатда кадрларнинг савиясига, нечоқлик жавоб беришига тақалиб қолади. Юртимизнинг эртанги хаёти ва тақдири авваламбор шу муаммоларни узил кесил ечиш билан чамбарчас боғланганлигини  хар қайси фикрловчи одам англаши қийин эмас. Шу сабабли хам биз нихоятда мураккаб, кўп вақт ва маблағ талаб этадиган ана шу вазифани адо этишга киришдик» деб бежиз таъкидламаган эди.



Фуқаролик жамиятини шакллантиришда аёллар ижтимоий фаоллигининг хуқуқий асослари

JizDPI
Илм-фан

Хотин қизлар масаласининг ечими нафақат миллий ёки худудий характер касб этади. Айни замонда халқаро ахамиятга эга. 1995 – йилда Пекинда бўлиб ўтган, 4 – Жахон хотин – қизлар конференциясида халқаро хотин — қизлар харакатининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Унга кўра, хотин – қизлар ахволини яхшилаш хақиқий гендер тенглиги давлат томонидан хотин – қизларни қўллаб қувватлаш ва химоя қилишдан иборат эканлиги таъкидланган. БМТ нинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланган Ўзбекистон БМТ нинг “Хотин – қизларга нисбатан дискриминацианинг хар қандай шаклларини йўқ қилиш хақида” ги Конвенциясига ва бошқа хотин – қизлар тенг ҳуқуқлилигини мухофаза қиладиган халқаро шартномалар ва конференцияга аъзо бўлди. Ўзбекистонда хотин – қизлар ахолини тенг ярмидан кўпини ташкил қилади. “Ўзбекистонда хотин қизлар ахволини яхшилаш ва уларнинг ролини ошириш бўйича харакатнинг миллий платформаси ва уларни хаётга тадбиқ этишнинг асосий чоралари” қабул қилинган. Миллий дастурнинг асосий мақсади: Хотин – қизларнинг тўла тўкис озодлигини таъминлаш, янги демократик жамиятни қуришда хотин — қизларнинг тўла қонли иштирокини таъминлашдан иборат. Ўзбекистон



Эртакларнинг тарбиявий аҳамиятини ёритишда ахборот ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Бошланғич синф ўқувчиларини ҳар томонлама етук, дунёқараши кенг фикрлаш қобилияти шакллантирилган тарзда тарбиялашда ўзбек халқ оғзаки ижоди жанрларидан бири эртаклар ўзига хос мазмун касб этади.


Бошланғич синф ўқувчиларига тавсия этиладиган эртаклар ўқувчиларнинг ёш даврларига мос келиши инобатга олинади. Ўқувчиларни эртакларга қизиқтиришда ва уларнинг тарбиявий аҳамиятини ёритишда бевосита замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шундан фойдаланган ҳолда тавсия этиладиган эртакларнинг ҳажми қисқа, мазмуни содда бўлиши самара беради. Шунинг учун бу ёшдаги болаларга тавсия этиладиган эртаклар табиат, ҳайвонот олами, дўстлик, меҳнат аҳли, жамоа, одоб — ахлоқ тўғрисида бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.



Бошланғич таълим жараёнида эртаклардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти

JizDPI
Илм-фан

Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг республикамизда маънавиятни юксалтиришб миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлашб замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари даражасига етказиш мақсадида ката аҳамиятга эга бўлган назарий-амалий ишлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида» ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг қабул қилиниши миллий ғояга содиқ, эътиқодли, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, улар қалбида Ватанга бўлган муҳаббатни таркиб топтириш, юксак маънавиятли ва маданиятли кишиларни шакллантириш вазифасини қўяди.


 



Мусаҳкам оила – жамият таянчи

JizDPI
Илм-фан

Оила муҳити бола дунёқарашини шакллантириш ҳамда ахлоқ меъёрларини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас. Зеро, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда оилада ахлоқ ва одобнинг даслабки куртаклари илдиз отади, бола шахсияти ҳаётининг биринчи йилларидан бошлабоқ шаклланиб боради. У ҳар куни кўриб, эшитиб юрган нарсаларга қараб, ўз атрофидагиларга нисбатан тегишли муносабатда бўлади. Катталарнинг юриш-туриши, қиладиган хатти-ҳаракатлари, болага ва атрофдаги одамларга қандай қараши — мана шуларнинг ҳаммаси боланинг маънавий қиёфаси шаклланиб боришига катта таъсир кўрсатади.


Мактабгача таълим ёшидаги болаларда экологик тарбияни шакллантириш тўғрисида

JizDPI
Илм-фан

Республикамизда табиатни муҳофаза қилиш, унинг бойликларини асраш ва ундан оқилона фойдаланиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, қолаверса у ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи ҳам ҳисобланади. Инсон ва табиат ўзаро боғлиқ ва бир – бири учун зарурият ҳисобланади. Улар доимо бир бутунликни ташкил этиб келган, чунки инсон табиатнинг таркибий қисмидир.


         Ватанимиз истиқлолга эришгандан сўнг Республикамизда экологик муаммолар ечимига катта эътибор бериб келинмоқда. Мустақилликка эришганимиздан сўнг Республикамизда табиатни муҳофаза қилиш учун қатор қонун ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган бир вақтда XII чақириқ, Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг XI– сессиясида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Қонун қабул қилинди. Сўнгги йилларда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида қатор қарорлар ишлаб чиқилмоқда ва жорий этилмоқда.



Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш тўғрисида

JizDPI
Илм-фан

Ёш авлодни тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Республикамизда ҳозирда бевосита ёшлар тарбияси билан шуғулланишга мўлжалланган муассасалар: мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, мактабдан ташқари тарбия муассасалари, ҳунар-техника билим юртлари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларидан ташқари, турли касб эгалари ҳам ушбу муҳим ишда қатнашадилар. Зеро, Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида таъкидлаганларидек, “Ватанимиз келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигмиз керак”. 


Болаларда умумлаштирилган тушунчаларни шакллантириш учун уларни фикрлашга ундовчи масалаларни бериш тавсия этилади.



Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг нутқий маданиятини ривожлантиришда халқ мақолларидан фойдаланиш

JizDPI
Илм-фан

Баркамол, ёш авлод халқимиз келажагидир. бугун мустақил Ўзбекистонда шундай авлод тарбияси ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Жумладан, ҳурматли Президент И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “… фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим”. Бу масала Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг негизи ҳисобланади. “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг амалга киритилиши баркамол авлодни тарбиялаш сари қўйилган дадил қадамлар десак, хато бўлмас.