avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Подшохожа дунёқарашида хулқ-одоб масалалари

JizDPI
Илм-фан

Ахлоқ қоидалари жамиятнинг инсонга бўлган муносабатини ифодалаб, ахлоқий фазилатларда ўз аксини топади. Унинг ижтимоий замирида эса комил инсонни тарбиялашдек муҳим муаммо ётади.


Подшохожа ўзининг ахлоқий-таълимий асари “Мақсадул-атвор”да даврнинг энг муҳим ижтимоий-ахлоқий масалаларидан бўлган фарзанд тарбияси ҳақидаги фикрларини билдириб, уни жамият ҳаётининг ажралмас қисми эканлигини, шу сабаб тарбия доимо эътиборда бўлиши лозимлигини тушунтиради. У ўз қарашларида одам ўз фарзандига юзаки муҳаббат қўймасдан, унинг айбларини яширмасдан, талтайтирмасдан, қийинчилик ва машаққатларга кўниктириб тарбия қилмоғи лозим.


Сўфи Оллоҳёр маънавиятида комил инсон муаммоси

JizDPI
Илм-фан

Президентимиз И.А.Каримов эътироф этганидек, “Фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур”.


Маънавият-инсоннинг, халқнинг, жамият ва давлатнинг буюк бойлиги ва куч-қудрат манбаи экани, бу ҳаётда маънавиятсиз ҳеч қачон одамийлик ва меҳр-оқибат, бахт ва саодат бўлмаслиги эътироф этилиб, “маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак” деган теран мазмунли хулоса чиқарилади. Шу тариқа инсон ва маънавият муштараклиги  диалектикаси очиб берилади. Унга мувофиқ, инсон комил бўлиши, юксалиши учун маънавият юксалиши, инсон том маънода маънавий шахсга айланиши керак. Ўз навбатида, комил инсон юксак маънавиятни яратади, маънавиятни ривожлантиради.



Миллий ғояни ўрганишда Сўфи Оллоҳёрнинг тасаввуфий қарашлари талқини

JizDPI
Илм-фан

Сўфи Оллоҳёр туркий тасаввуф адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган. У мутасаввиф шоир, адиб, диншунос аллома сифатида Туркистон халқлари ўртасида зўр ҳурмат-эътибор қозонган. У икки тилли ёзувда форсий ва туркийда ҳам маҳорат билан ижод этган.


Шарқ бадиий тафаккури сўфийлик назарияси билан анъанавий тарзда вобаста бўлиб келган. Бироқ, биргина тасаввуф дунёси ичида қанчалик ижодкорларнинг дунёси бор. Таъбир жоиз бўлса, бу олам ичидаги ўзига хос оламдир. Бинобарин, ҳар бир ижодкор бу анъананинг бир томонини янгилаб борган. Деҳлавий, Ганжавий, Жомий, Румий, Навоий, Бедил, Машраб-булар оламга мансуб ижодкорлар, аммо, улар ижодини ҳеч қачон бирёлама қараш билан ўрганиб бўлмайди. Буларнинг ҳар бирига ўзига хос тарзда ёндашиш ҳам зарур бўлади. Сўфи Оллоҳёр ижоди тўғрисида сўз кетаркан, мутафаккир шоирнинг нафосат ва тафаккур қудрати уфуриб турган асарларининг бунёд бўлиш сири нимада эканлигини билиш зарур.



Авлодлар тарбиясида Сўфи Оллоҳёр меросининг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Сўфи Оллоҳёр аҳли маъни назарида, қурбати ҳоли, фасоҳату балоғати муборак исмларида ҳам мужассамдек: сўфи-тасаввуф аҳлига мансублигидан, Оллоҳёр-Оллоҳнинг дўсти, яъни валийлик мақомидан далолат. Олим ва шоир деган таъриф буюк зотга камлик қилади. У илоҳиёт олими, мутафаккир ва мутасаввиф шоирдир.


Аслини олганда, Сўфи Оллоҳёр даҳоси таъриф-тавсифга муҳтож эмас. Қуръон нурига йўғрилган асарларида унинг қиёфаси “ярқ” этиб акс этиб турибди. Форс тилини билган илм толиблари “Маслак ул-муттақин”, “Мурод ул-орифин” ва “Махзанул-мутеъин” чашмаларидан баҳра олиб, олиму орифлик даражасига ета олганлар. Туркий тилдаги “Сабот ул-ожизин” китоби-ислом маърифати хазинасини бойитган дурри-жавоҳир, маънавиятимиз юксалишига қўшилган улкан ҳисса десак, муболаға бўлмайди.



Сўфи Оллоҳёрнинг ахлоқий қарашлари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбек фалсафаси тарихида Сўфи Оллоҳёр хизматларининг буюклиги шундаки, агар Хожа Аҳрор Вали, Махдуми Аъзам каби алломалар тасаввуф тариқати таълимотларини ижтимоий ҳаётга татбиқ этишда намуна кўрсатган бўлсалар, Сўфи Оллоҳёр бу тариқатнинг барча даврлар учун долзарб, миллий-шарқона ва умуминсоний ахлоқий-таълимий қарашларини мактаб-мадрасаларнинг таълим тизимига олиб кирди. Ўз ижодида комил инсонни тарбиялашни бош мақсад қилиб олди.


Мутафаккир асарларидаги ахлоқий-таълимий,  маънавий-маърифий фикрлар бугунги давр кишиларини ҳам тўғрилик ва ростликка, илм ва маърифатни севишга даъват этиши билан аҳамиятлидир.



Мутафаккирнинг таълимий-дидактик қарашлари

JizDPI
Илм-фан

Умрининг асосий қисмини ҳақ йўлига, ирфоний билимлар тарғибига, тасаввуф таълимотини кенг халқ оммасига сингдиришга сафарбар этган Сўфи Оллоҳёр зулм-зўрлик, такаббурлик, судхўрлик, вафосизлик, лоқайдлик, таъмагирлик, танбаллигу беҳунарликни, мансаб-мартаба, мол-дунёни деб жанжал қилиш, дилозор, ноиттифоқ бўлишни қаттиқ қоралайди; замондошларига танбеҳ беради, мутафаккир сифатида панд-насиҳат қилади.



Эзгулик ниқобидаги даҳшат!!!

JizDPI
Илм-фан

Тасаввур қилинг, ўзингиз истиқомат қилаётган шаҳарнинг гавжум кўчаларидан бирида кетаяпсиз, рўпарангиздан қўлларига турли ҳажмдаги китоблар кўтариб олган, диний ибодат кийимидаги йигит ёки қиз сизни тўхтатиб саволга тутади. Қайсидир кўчанинг манзилини, кимнингдир уйини суриштиради. Жавобингиздан сўнг сизни навбатдаги саволлар билан сийлайди. «Нима деб ўйлайсиз? Жамиятимизда ноҳақликларга нега бепарвомиз? Нега атрофда уруш кўп, нега одамлар бешафқат?» Ҳали жавобингиз айтилмасданоқ, гапига қўшимча қилади: «Мана бу қўлимдаги китоб шу каби муаммоли саволларимизга жавоб беради». Хўш, сиз бундай ноодатий тавсияга қандай муносабат билдирасиз?


Компьютер технологиялари имконият(ми?)

JizDPI
Илм-фан

«Жамият ижтимоий тараққиётида тўрт соҳа: техно-, социо-, инфо-, ва психосфералар ўзаро алоқада бўладилар. Ушбу алоқадорликда техносферанинг роли, айниқса, аҳамиятлидир».


Шу сабабдан ҳам бугунги кунда дунё ўзгараётгани ва унинг янгича ривожланиш босқичига ўтаётганини фан-техника инқилобида, хусусан компютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг авж олишини кўриш мумкин.


Компютер инқилоби нафақат хар бир мамлакат имкониятларининг рўёбга чиқишида, балки, сайёрамизни ўргимчак тўридек қамраб олиб жаҳоннинг ижтимоий, иктисодий, маънавий ҳамда геосиёсий қиёфасини белгилашда муҳим ўрин тутмоқда.



Маънавиятга таҳдид - келажакка таҳдид

JizDPI
Илм-фан

               Бугун  биз  шиддат  билан  ривожланиб  бораётган,  ахборотлашган  янги  даврда  яшаяпмиз.  Унинг  ҳар  бир  куни,  ҳар  бир  дақиқаси  ўсиш  -  юксалишларга  бой:  кечаги  янгилик  бугунга  келиб  эскирмоқда,  бугунги  янгилик  эса  эртанги  кун  учун  мутлоқо  аҳамиятсиз  бўлиши  мумкин.  Шу  маънода,  истаймизми-йўқми,  замон  билан  ҳамқадам,  ҳамнафас  яшашга  мажбурмиз.  Шиддат  билан  ривожланаётган  ахборот  технологияларни  ёшларимиз  тез  ўзлаштириб,  юқори  натижаларга  эришаётгани  ҳеч  биримизга  сир  эмас.


Ёшлар ва оммавий маданият

JizDPI
Илм-фан

Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида “Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатмизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обру-эътибори, авваламбор, фарзандларимизнинг ўниб-ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб  боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак,” -деб алоҳида таъкидлаган эдилар.


Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшларнинг ҳаётга дадил кириб боришлари, етарлича таълим-тарбия олишлари, баркамол, комил инсон бўлиб етишишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан замонавий шинам мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг қурилиб ёшлар ихтиёрига бериб қўйилганлиги юртимиз ёшларига кўрсатилаётган эътиборнинг амалдаги ифодасидир.


Ватан келажаги йўлида ёшларга қилинаётган бундай ғамхўрликни, қолаверса, юрт равнақи, халқимизнинг фаравон ҳаётини, ёшларимизнинг ютуқларини, уларнинг келажагини кўра олмаётган кучлар ҳам йўқ эмас.



“Одноклассники”нинг шахс ривожига салбий таъсири

JizDPI
Илм-фан

Фан-техника ривожланган бугунги даврда  ахборот  алмашишнинг энг тезкор усуллари қўлланилмоқда. Бу усуллар оммавий маданиятнинг ривожига ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу ўринда оммавий маданият тушунчасига тўхталсак: “Оммавий  маданият  бу – реал  ҳаётга  қайсидир  жиҳатлари билан ўхшаш бўлган,  аммо,  ундан  айни  пайтда  бир  мунча  узоқ  бўлган ҳаёт манзарасини яратади, қарашлар ва қадриятлар тизимини хулқ моделини шакллантиришга  хизмат  қилади.  Мана шу  хусусияти  билан идеалга  бўлган  табиий  эҳтиёжини  қондиради”.



График таълим жараёнини интенсификациялашга замонавий ёндошув

JizDPI
Илм-фан

          Фан ва техника тараққиёти  ишлаб чиқариш ходимларига юқори талабларни қўймоқдаки, илмий ахборотлар оқими тез ўсиб ва тезлик билан эскирмоқда. Бу эса узлуксиз таълим тизимига юқори талабларни, яъни умумтаълим ва касбий билимлар нафақат ўрта ва олий мактаб, балки ўқув марказлари, малака ошириш институтлари ёки индивидуал дастур бўйича мустақил таълим олиш  билан тўлдириш муҳим касб этади.



Жиззах вилояти тоғли ҳудудларида аҳоли пунктлари ривожланишининг рекреацион имкониятлари

JizDPI
Илм-фан

Жиззах илоятининг тоғли ҳудудлари катта рекреацион салоҳиятга эга. Чумқортоғ, Зомин, Молгузар, Нурота тизмалари ва улар оралиғидаги текисликлар, сойлар, булоқлар ва тоғ ўрмонлари бетакрор табиий манзараларни ҳосил қилади, инсон саломатлиги учун жуда фойдали муҳитни юзага чиқаради. Зомин туманида қурилган санаторий республикада машҳур бўлиб, турли касалликларни даволаш билан бирга туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Нурота тизмаси жойлашган Фориш туманида Нурота – Қизилқум биосфера резрвати ташкил қилинган ва бу жараён аҳоли турмуш тарзини янгича шакллантириш билан бирга табиий жараёнлар ва ҳодисаларни муҳофаза қилишни мақсад қилади. Бахмал, Ғаллаорол, Жиззах тумани тоғли ҳудудларидаги рекреацион салоҳият тўлиғича юзага чиқарилгани йўқ. Бу ҳудудларга одамларнинг тартибсиз равишда дам олишга чиқишлари доимий ҳодисадир ва бу ўз навбатида ҳудудлар табиатига катта зарар келтиради.



Глобаллашув жараёни ва маънавий бўҳронлар

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда хар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узок, қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан, шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирор мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас. Шу маънода глобаллашув — бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир.


И.КАРИМОВ


Бугун ҳеч қандай жамият ёки мамлакат, бошқа жамиятлардан батамом ажралган ҳолда тараққий этиши, ривожланишининг имкони қолмади. Глобал интеграциялашув жараёни миллатлар орасидаги сиёсий-иқтисодий алоқалар халқасини янада кенгайтириб, маданий-маърифий, руҳий-маънавий қатламларда ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.


“Оммавий маданият”дан ҳимояланиш муаммолари

JizDPI
Илм-фан

Бугунги кунда жамиятимиз тараққиётида муҳим рол ўйнаётган  таълим – тарбия узвий боғланган жараён сифатида ёшларни  яхши хулқ эгаси, таълимни яхши ўзлаштириши,  билимли ва ақлли бўлиб камол топиши ҳамда давлатимиз учун етук малакали кадр бўлиб етишишида муҳим рол ўйнамоқда. Инсон таълимгача бўлган босқичда қисман тарбияни ўзлаштиради. Кейинчалик ҳам давом этадиган тарбия қанчалик яхши ёки ёмонлиги таълим олиш жараёнида намоён бўлади ва унга ўз таъсирини ҳам ўтказади. Бу ҳақда А.Навоий шундай дейди: тарбия қилувчилар табиб кабидир, табиб хастани баданига касалга даво қилгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл маразига “яхши хулқ” деган давони ичидан, “поклик” деган давони устидан бориб, катта қилмоқ зарур. Зероки хулқни аҳлоқни илмни яхши бўлишининг асосий панжаси тарбиядир. Бола яхши тарбия ва сифатли таълим олишида аввало ота – она ва устоз намуна сифатида намоён бўлиб, жамиятдаги турли моддий маънавий хуружлардан ҳимоя вазифасини ўтайди. Аммо ҳозирги кунда ХХI асрда яъни ахборот асрида улар ўзларини ҳимоя вазифасини йўқотмоқдалар, ҳамда ўзлари билмаган ва англамаган ҳолда ташкилотчи бўлиб қолмоқдалар. Зеро Президентимиз айтганидек, ҳозирги вақтда аҳлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қаратиш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшларни тарбиясига катта хавф солмоқда. 



Сиёсий иштирок ва сиёсий фаоллик

JizDPI
Илм-фан

Сиёсий иштирок — сиёсатда субъектларнинг давлат ҳаётига фаол аралашуви, сайловлар, ташкилотлар ва бошқарув механизмларида фаол иштирокини белгиловчи жараёндир. Сиёсий иштирок шакллари, турларининг ҳилма-ҳиллиги мавжуд субъектнинг муайян хусусиятларига (жинсий, машғулот тури, диний эътиқоди, маълумоти), бошқарув тартибига (ва ўз навбатида давлат фуқароларига ўз хуқуқ манфатларини химоя қилиш учун бериладиган воситалар йиғиндисига), шунингдек муайян сиёсий вазиятга боғлиқ.  Сиёсий иштирок фуқароларнинг ниҳоятда пассив сиёсий иштироки шакллари, одамларнинг фақат ваколатли органларни сайлашда иштироки, индивидларнинг фақат маҳаллий муаммоларини хал этишга жалб этилганлиги, сайлов олди компанияларининг фаол иштирокчилари хулқ-атвори, ўз фаоллигини бутун сиёсат соҳасида намоён қилувчи сиёсий фаолларнинг хулқ-атвори сиёсатчининг касб фаолияти сифатидаги иштирокини қамраб олади.



Аёлларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини оширишда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ўрни

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон мустақилликка эришгач ўз олдига улкан мақсадларни қўйди. Бунда жамиятнинг ҳар бир аъзосининг манфаатларини кўзловчи ҳуқуқий манбаларни яратди.


Шу ўринда мамлакатимизда хотин-қизларнинг манфаатларига катта эътибор берилиб, уларнинг жамият ҳаётида давлат ва нодавлат секторлардаги фаолиятини ошириш ишларига алохида эътибор қаратилиб келинмоқда.



“Конституция – инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитетининг кафолатидир”

JizDPI
Илм-фан

Болаликдаги воқеа.


Қўни-қўшничилик, аҳиллик халқимизга хос ажойиб фазилат саналади. Бизнинг ҳам қадрдон, ён қўшнимиз бор. Корейс миллатига мансуб бу оила билан  қарийб 25 йилдан бери оилавий дўстмиз.  Мен бу оиланинг аъзоси Ким Жонг Су билан эсимни таниганимдан бери дўстман. Биз болалигимизда бирга  ўйнардик, бирга овқатланардик, боғчага, мактабга ҳам бирга боргандик. Болалигимизда  тенгдошларимиз билан турли хил ўйинлар, мусобақалар ўйнардик. Табиийки, ўйин жараёнида кичик-кичик тортишувлар юзага келарди. Айрим болалар Жонг Суга “корейс”, “кўзи қисиқ” деб лақаб ҳам қўйишарди, ва табиийки, у бундан жудаям хафа бўларди. Боғча пайтидаги шундай воқеалардан бирини у бир сафар тарбиячи опамизга айтиб берди. Машғулот пайтида эса тарбиячимиз бизга кичик хажмдаги бир китобни кўрсатдилар ва “Бу қандай китоб?” дея савол бердилар. Табиийки, бу саволга ҳеч биримиз жавоб бера олмадик. Шунда тарбиячимиз “Бу муқаддас хужжат, яъни давлатимизнинг барча қонунлари мажмуаси бўлган — Конституция. Унда барча болалар бир-бирига ёрдам бериши керак, кўриниши, миллати, тили бошқа-бошқа бўлса ҳам, ҳеч ким бир-бирини ҳақорат қилмаслиги лозимлиги ёзилган. Кимда-ким бунда ёзилганларни бажармаса жазоланади. Мен ҳам сизни жазолайман” дедилар. Бу воқедан сўнг барча болалар Жонг Судан кечирим сўрадик.



Оила фаровонлиги - жамият барқарорлиги

JizDPI
Илм-фан

Оила фуқаролик жамиятининг  таянч тузилмаларидан биридир. Никоҳ  эса оила вужудга келишининг бирдан-бир асоси бўлиб, эркак ва аёл ўртасидаги ихтиёрий розилик ва тенгликка асосланиб тузилган эркин иттифоқ бўлиб, унинг мақсади оила қуриш, болаларни  умуминсоний ва миллий қадриятлар  ҳамда анъаналар асосида тарбиялашдан иборат.


        Никоҳ  тушунчасига ҳар бир инсон ўзининг никоҳга бўлган муносабати, дунёқараши ҳамда оилавий муносабатларда яшашидан келиб чиқиб ёндашиши мумкин. Никоҳ  ўзи нима? У келишув, битим, шартнома, аҳднома ёки иттифоқми?, деган саволлар туғулиши табиийдир.



Баркамол авлод тарбиясида сиёсий-ҳуқуқий маданиятни ошириш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Жамият ривожини ёшларсиз тасаввур қилиш  қийин. Зеро, келажак пойдеворини баркамол, илмли ва зеҳнли ёшлар кўради. Ёшлар сиёсий-ҳуқуқий, маънавий тафаккурида миллийлик ғурурини, фахрини етказиш эса илм-фан фидоийлари ва зиёлиларнинг асосий вазифаларидан биридир. Ёшларни ўқитиш, тарбиялаш, етук кадр сифатида жамиятга етказиш масаласи қадимдан ҳозирги даврга қадар сиёсий-ҳуқуқий таълимотларнинг бош ғояси бўлиб келган. Бу борада Президентимизнинг: "… бой тарихимиз, қадимги илдизларимизни, бизнинг қандай буюк мерос соҳиблари эканимизни чуқур ўрганиш миллий ўзлигимизни англашга хизмат қилади. Ўзлигини англаган халқни эса ҳеч қандай куч енга олмайди ва бундай халқ ўз олдига қуйган эзгу мақсадларга эришиши муқаррар«деган таъкидида ҳам бугунги кунда аждодлар меросини чуқур ўрганиш, миллий давлатчилигимиз тарихи, бизнинг ҳудудларда ҳам жаҳон илм-фанига ҳизмат қилган сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар юзага келганлигини ёшларимиз англаб етиши кераклиги заруратлари билан боғлиқдир.