avatar
Куч
8344.85
Рейтинг
+3155.98

Mirsaidova Gulmira Sharofovna

Мақолалар

Тарбиявий таъсир усулларидан фойдаланиш тамойиллари

JizDPI
Илм-фан

Оилада ота – оналар ҳар доим фарзандлар тарбияси, айниқса маънавий – ахлоқий тарбияси, хулқ–атвори, тартиб – интизомларига тузатишлар киритиб боришга ва улардаги шахсий инсоний хислатлар ва характеридаги ижобий ҳислатларни ривожлантириши ҳамда камчиликларни бартараф қилиб боришга тўғри келади.


Бундай тарбиявий фаолиятни олиб боришга оила дарси машғулотлари катта имкониятлар яратади, чунки ушбу жараёнда ота – оналар педагогик (тарбиявий) таъсир ўтказишнинг турли усулларидан фойдалана оладилар. Бунда фарзанднинг ҳиссий ҳолати, унинг ҳаракатининг характери ва сабабини олдиндан аниқлаш керак, бу эса ушбу ҳолатнинг психологик таҳлили, унинг бола шахсияти билан яқин алоқасини кўриб чиқишни талаб қилади.


Ушбу мақолада ҳам оилада болаларга маънавий тарбия беришда оила дарси машғулотларида фойдаланиладиган тарбиявий таъсир усулларидан бойдаланиш тамойиллари тўғрисида маълумот берилади.



Бошланғич синф ўқувчилари онгига миллий урф-одатларни сингдириш

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари маданий тараққиёти даражасини белгилайди. Киши шахсининг ривожланишида урф-одатлар ҳам таъсир кўрсатади. Халқ турмушига, ахлоқига сингиб кетган, унинг миллий хусусиятини ифодаловчи миллий урф-одатлар ҳамма даврларда ҳам шахс камолоти ва жамият маданиятида муҳим ўрин тутган. Унинг тарбиявий жиҳатлари халқ ўртасида  кенг тарғиб қилинган.



Бошланғич синф ўқувчилари онгига миллий урф-одатларни сингдириш

JizDPI
Илм-фан

Маълумки, ўзбек халқининг миллий урф-одатлари маданий тараққиёти даражасини белгилайди. Киши шахсининг ривожланишида урф-одатлар ҳам таъсир кўрсатади. Халқ турмушига, ахлоқига сингиб кетган, унинг миллий хусусиятини ифодаловчи миллий урф-одатлар ҳамма даврларда ҳам шахс камолоти ва жамият маданиятида муҳим ўрин тутган. Унинг тарбиявий жиҳатлари халқ ўртасида  кенг тарғиб қилинган.


      Ўзбекистон Республикасининг “ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да ҳам мимллий урф-одатларни ўргатишга алоҳида эътибор қаратилиб таъкидланади: “ Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой маданий-тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган самарали ташкилий, педагогик шакл ва васиталари ишлаб чиқилиб амалиётга  жорий этилади. Шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлиги таъминланади. Умумий  ҳамда педагогик маданиятни ошириш мақсадида, мамлакат орасида  миллий урф-одатларга эътибор кучайтирилиб борилади ”.



Ўқувчи ёшларда жасорат ва матонат туйғуларини таркиб топтириш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач, барча соҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, фан, таълим, маънавий-маърифий соҳаларда ҳам олиб борилган ислоҳотлар – инсон омилига қаратилган. Бу ислоҳотлар самараси ўлароқ “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” ишлаб чиқилди ва амалга жорий қилинди. Бевосита таълим билан боғлиқ бўлган маънавий ва маърифий соҳаларда  диққатга сазовор  ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг миллий ва маънавий меросимиз қайта тикланиб, ёш авлоднинг онги ва қалбига синдирилиб, ибрат – намуна тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Мисол учун тарихдан бизга маълумки, малика, Тўмариснинг қилган жасорати, аёллик матонати тахсинга лойиқдир. У нафақат малика балки она ҳамдир. Ёлғиз ўғлини душман томонидан ўлдирилишини ўз сабр бардоши ва матонати билан қарши олади ва ўзини йўқотмайди. Душмандан аёвсиз ўч олади.



Ўқувчи ёшларда жасорат ва матонат туйғуларини таркиб топтириш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач, барча соҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, фан, таълим, маънавий-маърифий соҳаларда ҳам олиб борилган ислоҳотлар – инсон омилига қаратилган. Бу ислоҳотлар самараси ўлароқ “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” ишлаб чиқилди ва амалга жорий қилинди. Бевосита таълим билан боғлиқ бўлган маънавий ва маърифий соҳаларда  диққатга сазовор  ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг миллий ва маънавий меросимиз қайта тикланиб, ёш авлоднинг онги ва қалбига синдирилиб, ибрат – намуна тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Мисол учун тарихдан бизга маълумки, малика, Тўмариснинг қилган жасорати, аёллик матонати тахсинга лойиқдир. У нафақат малика балки она ҳамдир. Ёлғиз ўғлини душман томонидан ўлдирилишини ўз сабр бардоши ва матонати билан қарши олади ва ўзини йўқотмайди. Душмандан аёвсиз ўч олади.



Ўқувчи ёшларда жасорат ва матонат туйғуларини таркиб топтириш масалалари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач, барча соҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жумладан, фан, таълим, маънавий-маърифий соҳаларда ҳам олиб борилган ислоҳотлар – инсон омилига қаратилган. Бу ислоҳотлар самараси ўлароқ “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” ишлаб чиқилди ва амалга жорий қилинди. Бевосита таълим билан боғлиқ бўлган маънавий ва маърифий соҳаларда  диққатга сазовор  ишлар олиб борилмоқда. Бизнинг миллий ва маънавий меросимиз қайта тикланиб, ёш авлоднинг онги ва қалбига синдирилиб, ибрат – намуна тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Мисол учун тарихдан бизга маълумки, малика, Тўмариснинг қилган жасорати, аёллик матонати тахсинга лойиқдир. У нафақат малика балки она ҳамдир. Ёлғиз ўғлини душман томонидан ўлдирилишини ўз сабр бардоши ва матонати билан қарши олади ва ўзини йўқотмайди. Душмандан аёвсиз ўч олади.



Диний бағрикенглик – умуминсоний қадрият сифатида

JizDPI
Илм-фан

Дин азалдан инсон ва жамият ҳаётининг маънавий асоси, пойдевори бўлиб келган. Дин воситасида инсоннинг биологик табиати, ҳайвонот олами билан умумий жиҳатга эга бўлган физиологик майллари, эҳтиёж ва инстинклари жиловланди, уларга инсоний қиёфа берилди. Дин асрлар давомида инсонни руҳан озиқлантирувчи, унинг маънавиятни бойитувчи ва ахлоқий камолатини таъминловчи умуминсоний қадрият сифатида эътироф этилиб келинмоқда. Айниқса бугунги глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви даврида динга бўлган эҳтиёж, унинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги ўрни тоборо ортиб бораётганлиги кўрсатади.



Bolalar nutqini rivojlantirishda tarbiyachi nutqi namuna sifatida

JizDPI
Илм-фан

Maktabgacha ta’lim uzluksiz ta’limning birinchi bo’g’ini hisoblanadi. Maktabgacha ta’limning maqsadi maktabda o’qish uchun tayyor bo’lgan, so’glom va to’laqonli shaxs sifatida shakllangan bolani tarbiyalashdan iborat. Maktabga tayyorgarlikni bildiruvchi omallardan biri nutq hisoblanadi. Bolalar nutqini to’g’ri rivojlantirishda tarbiyachi nutqi namuna sifatida xizmat qiladi.


Bolalar aniq va tushunarli so`zlaydigan, iboralar, so`zlar va har bir tovushni alohida-alohida aniq talaffuz etayotgan, ya'ni yaxshi diksiyaga ega bo`lgan pеdagog yordamida ona tilidagi tovushlarni muvaffaqiyatli ravishda o`zlashtiradilar. Ko`pincha pеdagoglarning talaffuzi biroz noaniq va tushunarsiz bo`ladi, ular tovushlar va so`zlarni og`izni еtarli darajada ochmasdan talaffuz qiladilar, ayrim tovushlar yutib yuboriladi, undoshlar tushunarsiz talaffuz etiladi.



Миллий-маънавий қадриятларни талабалар онгига сингдириш тизими

JizDPI
Илм-фан

Жаҳон ҳамжамияти Она ватанимизни шу билан тан олмоқдаки, бизнинг юртимиз бошқа ривожланган мамлакатлар қаторида ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолиятини кенг қамровда юритиб келмоқда. Ёшларимиз маънавий қадриятларимизни, ўз интеллектуал салоҳиятини, имкониятини ўз ютуқлари билан дунё ёшлари олдида намойиш этиб келмоқда. Бу билан улар ўз халқининг бутун жаҳонда тўла хуқуқли, маънавияти юксак, келажаги буюк миллат эканлигини исботламоқда.


Биз биламизки, бирон бир халқ, жамият маънавиятсиз ривожлана олмайди, чунки маънавият жамиятни  доимо бунёдкор ғоялар билан таъминлаб туради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги ютуқлар замирида маънавий қадриятлар ётади дейишимизга асос бор.



Ўрта махсус ва олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш

JizDPI
Илм-фан

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш жараёнида мавжуд таълим тизимини ўзгартириш, таълимнинг ҳамма босқичларида уларни татбиқ этиш, ҳам назарий ҳам амалий томондан таълим сифатини ошириш ва етук кадрлар етиштириб чиқаришни таъминлаш лозим.


         Ўзбекистон Республикасида касб–ҳунар таълими муассасалари Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ рақобатбардош кадрларни мамлакатимизда ва чет элларда фан техника технология ҳамда иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда мутаносиблик тарзида кадрларни тайёрлашни амалга оширади. Эртанги кун пойдевори бўлган ёш авлодни ҳар томонлама рақобатбардош кадрлар этиб тайёрлаш учун касб-ҳунар ва олий таълим тизимида юқори савиядаги таълим технологияларидан фойдаланиш зарурдир. Зеро рақобатбардош мутахассисларнинг янги авлодига истиқбол масалаларини қўйиш ва ҳал қилиш қобилиятига мустақил фикр юритиш маданияти ҳамда илмий техникавий ва ижтимоий сиёсий ахборот бобида мустақил йўналиш олиш маҳоратига эга бўлиши лозим.



Таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг соғлом турмуш маданиятини шаклантириш

JizDPI
Илм-фан

Инсон соғлиги энг катта ижтимоий бойликдир. Миллат соғлиги эса табиий равишда соғлом турмуш маданияти орқали ҳал этилади. Президентимиз И.А.Каримов алоҳида эътибор бериб таъкидлайди: “Халқ соғлигини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан биридир, ёш авлоднинг соғлиги ҳақида қайғуриш ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Булар ёш авлоднинг соғлигига таъсир қилувчи асосий омилларни билишни, талабаларда соғлом турмуш маданиятини шакллантириш методологик, психологик, педагогик, тиббий ва гигиеник асосларини яратишни тақозо этади”.


Ўзбекистон Республикасида талабаларнинг соғлом турмуш маданиятини шакллантиришга масъул мутахассисларни тайёрлаш тизими қуйидагича: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 февралдаги қарорига мувофиқ “Соғлом авлод” давлат дастурини ҳаётга тўла татбиқ этиш мақсадида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида “Тиббий билим асослари” курсининг ўқитилиши      йўлга қўйилган. Мазкур курс бўйича тайёрланган дастурда дарсларни ўсмир қиз ва ўғил болалар учун алоҳида ўтказиш мўлжалланган. Бунинг боиси, ўғил-қиз болалар организмининг анатомик-физиолик хусусиятлари, гигиеник талабларга амал қилишдаги ўзига хослик, инсон организмига экологик муҳитнинг таъсири, шахснинг зарарли одатларни ўзлаштиришга мойиллиги каби ҳолатларнинг инобатга олинганлигидир.



Қадриятларни сингдиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш воситалари

JizDPI
Илм-фан

Талабаларнинг ўз касбининг моҳир устаси бўлиб шаклланишида замонавий ахборот технологияларининг ўзига хос ўрни бор. Замонавий ахборот технологиялари деганда биз бугунги куннинг энг сўнги ютуқларидан бўлган коммуникатив технологияларни назарда тутганмиз. Бу борада мультимедиали воситалар ёрдамида биз таълим мазмунини бойитишга қаратилган, йўналтирилган педагогик технологиялардан фойдаланиб, талабалар онги ва қалбида миллий-маънавий қадриятларни шакллантиришга қаратилган мулоқотли ишчи дастурдан кенг фойдаланилади.


Ж. Ҳасанбоев, Х.А. Тўрақулов, М. Ҳайдаров, О. Ҳасанбоева, Н. Усмоновлар томонидан чиқарилган  “Педагогика фанидан изоҳли луғат” да қуйидаги воситалар ҳақида фикрлар келтирилган:



Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашнинг технологик омиллари

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистонда ёш авлодини ҳар томонлама баркамол вояга етказиш ўқитувчилар зиммасига улкан маъсулият юклайди. Шу сабабли “мактаб, таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши асосий қонунимизда белгилаб қўйилган” [1]. Бунинг маъноси шуки, ёш авлод тарбияси энг муҳим вазифа бўлиб, улар замон ва давр талабларига мос равишда тарбияланиши керак. Шу жиҳатдан таълим-тарбия ишига қўйилаётган асосий талабларни қуйидагилар ташкил қилади:


1)     Таълим-тарбия ишига янгича ёндошиш;


2)     Таълим – тарбия ишига янгиликларни изчил татбиқ қилиб бориш;


3)     Таълим – тарбия ишида илғор педагогик тажрибаларни кенг оммавийлаштириш.



Бошланғич синф ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишда муаммоли таълимнинг аҳамиятига доир

JizDPI
Илм-фан

Муаммоли таълим жараёни жаҳон педагог олимлари, миллий педагог тадқиқотчиларимиз томонидан ҳам ўрганилган, амалиётга жорий этилган. Баъзи тадқиқотчилар муаммоли таълимга ўқитиш самарадорлигини ошириш манбаи сифатида ёндашишган. Бу йўлда қатор тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, уларда боланинг билим олиш йўлидаги эркинлиги, меҳнати билимларни ўзлаштиришда катта самара бериши илмий-амалий жиҳатидан асосланган.


Бугунги кун миллий таълим-тарбиямизнинг вазифаси фақатгина ўқувчини зарур билимлар йиғиндиси билан таъминлаш билан чекланиб қолмасдан, ўқувчи маънавиятини шакллантириш ва бойитиш, унда билимларини изчил равишда тўлдириш, ўзлаштиришга ички эҳтиёжни пайдо қилиш, мустақил, мантиқий, ижодий фикрлай олиш кўникмасини шакллантириш каби сифат жиҳатидан янги талаблар қўйиляпти. Мактабдан ўқувчи ўз маънавий камолотини таъминлаш учун унда мустақил равишда китоб ўқиш малакасини шакллантириши, билим олиш жараёнида бор имкониятларини қўллаган ҳолда ижодкорликни қарор топдириш талаб қилиняпти. Таълим амалиётида мавжуд вазиятларга ижодий ёндашув ўқувчини тақлидчилик, кўчирмачилик, тайёр андозалар, белгиланган қолиплар асосида фикрлашдан сақлаб қолмоқда.



Yozma manbalar milliy iftixorimiz

JizDPI
Илм-фан

Yozma madaniyat ajdodlardan meros sifatida o’tib kelmoqda. Yozuv xalq va millatning o’zligini anglatadi.


Yozuvning chiroyli va xatosiz bo’lishi millatning boy ilmi, keng dunyoqarashi namunasi hisoblanadi. Tadqiqotlar natijasida xusnixat boshqa xalqlardan farqli o’laroq Islom madaniyatida alohida san’at darajasiga ko’tarilgani ta’kidlanadi. Bu xattotlik san’ati deb atalib o’ziga xos boy tarixni qamrab olgan. Biz qisman ish tarixga nazar tashlasak.


Arab yozuvi VIII – asrdan boshlab Markaziy Osiyoda yagona yozuv sifatida qo’llaniladi.



Yozuv inson fe’l – atvorining ko’zgusi

JizDPI
Илм-фан

“… Har qaysi inson Alloh taolo ato etgan noyob qobiliyat va is’tedodini avvalo o’zi uchun, oilasining, millati va xalqining, davlatining farovonligi, baxs – saodati, manfaati uchun to’liq baxshida etsa, bunday jamiyat shu qadar kuchli taraqqiyotga erishadiki, uning sur’at va samarasini hatto tasavvur qilish ham oson emas. Oldimizda turgan buyuk maqsadlarga erishishda jamiyatimizning har bir a’zosi qo’shadigan hissa shu hisobdan beqiyos bo’lishi muqarrar....”.



Ахлоқий тарбиянинг шаклланишига бола яшаётган муҳит ва қадриятларимизнинг таъсири

JizDPI
Илм-фан

Ўзбек халқ педагогикасида бола яшаб турган муҳит-шароитнинг воситачилик роли ҳам мавжуд. Улар болаларнинг ахлокий фазилатларини шакллантиришда  катта ва самарали тарбия воситаси хисобланади.


Оилада ота-оналар, бобо ва бувилар, умуман катта ёшли кариндош кишилар томонидан болаларни тарбиялаш-оилавий тарбиядир. Узбекларнинг азалий удумига кура ота-оналардан кура бобо-бувиларнинг тарбиявий таъсири кучлирок, булган. Чунки хаётликларида бобо ва бувилар оиланинг маънавий рахбарлари хисобланган. Масалан, Амир Темур темурийлар хонадонида урнаттан тартибга кура шахзодалар тарбияси билан уларнинг оналари эмас, бувилари шугулланишган. Шахзода кукракдан ажратилгач, уларнинг тарбияси бувилари измига утган. Масалан, Мирзо Улугбекнинг онаси Гавхаршодбегим булсада. унинг оилавий тарбияси билан Сароймулкхоним шугулланган. Амир Темурнинг узи хам неваралари тарбиясига жиддий эътибор берган, доимо назорат килиб турган.


Оилавий тарбияда доимий таъсирчан куч — оилавий тартиб, яъни оила аьзоларининг бир-бирларига муносабати, ота-она, катталариинг хулк.-атвори, муомала маданияти, оиланинг даромади, яшаш шароити каби омиллар. Махалла — кишилар онгига эзгулик гояларини сингдирувчи соглом ижтимоий мухит маскани.



Coғлoм авлод - миллат таянчи

JizDPI
Илм-фан

Ҳар қандай инсоннинг энг мўътабар орзуси, астойдил интилган асосий мақсади — соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ҳар томонлама комил инсонни вояга етказишдан иборат.


И. А. Каримов


Соғлом авлод деганда нимани тасаввур қиламиз? Соглом авлод ғояси орқали биз олдимизга кдндай мақсадларни қўямиз? Соглом авлод деганда, энг аввало, соғлом наслни, фақат жисмонан бақувват, шу билан бирга руҳи, фикри соглом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунамиз. Бу давлатни фақатгина соглом миллат, соқлом авлодгина қура олади.


Соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга утиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқадддас интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл-насаб, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг софлигига жуда катта эътибор берганини кўрамиз.



Тўгарак машғулотларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли Қарорига асосан, барча ўрта таълим муассасалари ва мактабдан ташқари муассасаларда ўқувчиларга касбий ахборотлар бе­риш, касбий ташхис қўйиш, уларнинг қобилияти, мойиллиги, қизиқишлари ва кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги тайёрлов йўналишларини танлашга кўмаклашиш назарда тутилади.


Айниқса, мактабдан ташқари тўгарак машғулотларида бу борада иш ташкил қилиш учун имконият ва қулайликлар борки, тўгаракнинг ҳақиқий мавзусидан ташқарига чиқмаган ҳолда ўқувчиларни касбга йўналтириш ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, аждодларимиз ҳаётидан ибрат ол­ган ҳолда ўз келажакларини белгилашга кўмаклашиш мумкин.



Тўгарак машғулотларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш

JizDPI
Илм-фан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида”ги 203-сонли Қарорига асосан, барча ўрта таълим муассасалари ва мактабдан ташқари муассасаларда ўқувчиларга касбий ахборотлар бе¬риш, касбий ташхис қўйиш, уларнинг қобилияти, мойиллиги, қизиқишлари ва кўникмаларини ҳисобга олган ҳолда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги тайёрлов йўналишларини танлашга кўмаклашиш назарда тутилади. Айниқса, мактабдан ташқари тўгарак машғулотларида бу борада иш ташкил қилиш учун имконият ва қулайликлар борки, тўгаракнинг ҳақиқий мавзусидан ташқарига чиқмаган ҳолда ўқувчиларни касбга йўналтириш ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, аждодларимиз ҳаётидан ибрат олган ҳолда ўз келажакларини белгилашга кўмаклашиш мумкин.