Жиззах давлат педагогика институти Маданият саройида 2016 йил 14 январь куни маънавий- маърифий бўлим, касаба уюшма қўмитаси, ахборот- ресурс маркази, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти, Жисмоний маданият ҳамда Тарих факультети профессор- ўқитувчи ва талабалари ҳамкорлигида “Соғлом она ва бола” йили шунингдек, 14 январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни институт ректори, профессор А.Холбеков кириш сўзи билан очиб берди. Маънавий- маърифий бўлим бошлиғи Ф. Ахмедов сўз олиб “14 январь ватанимизда миллий байрам сифатида кенг нишонланади. Дунёда касблар кўп. Аммо Ватан ҳимоячиси бўлиш уларнинг ичида энг шарафлисидир. Зеро, Ватанни, шу муқаддас юртни кўз қорачиғидек асраб – авайлаш ўз оиласи шаънини, ор – номусини ҳимоя қилиш демакдир”- дея таъкидлади. Шундан сўнг, Жиззах авиация билим юрти подполковниги Н. Обидов сўз олди: “Миллий армиямизнинг мустаҳкам таянчлари, катта жасорат соҳиблари — ҳарбийларимиз бор экан, Ватанимиз тинч ва осойишта, осмонимиз мусаффо. Айни пайтда бу мустақил юртимиз ёрқин келажаги, халқимиз фаравонлигининг ишончли кафолатидир. Шу боис, Ватан ҳимоячилари байрами- мардлар байрами, барчамизнинг миллий байрамимиз”.